Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар маҳалласидаги ер участкаси кимошди савдосида сотилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Бошланғич нархи 277 млн сўмлик ер аукцион савдоларида 3,05 млрд сўмга сотилди. Кимошди савдоси 2 соатдан ошиқ давом этган.
Ушбу ер участкасида ошхона, кафелар ва савдо уйлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилган.
«E-auksion» матбуот хизматининг маълум қилишича, аввалги савдода 2,7 млрд сўмга сотилган ушбу ер участкаси учун ғолиб иштирокчи томонидан тўлиқ тўлов амалга оширилмаган.
Аввалроқ Жиззахдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси қарийб 40 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)