• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саҳродаги мўъжизавий шаҳарга саёҳат — Uzbekistan Airways Дубайга медиа-тур уюштирди (фото)

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси 7—10 октябрь кунлари ўзбекистонлик журналистлар ва блогерлар учун Дубайга медиа-тур ташкил этди. Медиа-турда «Дарё» мухбири ҳам иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Дубай илғор архитектураси, тарихи ва маданияти билан дунёнинг етакчи сайёҳлик марказларидан бири сифатида машҳур.

    Фото: «Дарё» / «The View аt The Palm» кузатув нуқтаси

    Медиа-тур қатнашчилари дастлаб шаҳарнинг энг гўзал жойларидан бири — Jumeirah Palm оролида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Оролни юқоридан кузатиш учун 52 қаватли махсус бино «The View аt The Palm» кузатув нуқтаси қурилган бўлиб, унинг баландлиги 240 метрни ташкил этади.

    Фото: «Дарё»

    Юқоридан пастга қараганда палма дарахти шаклини ўзида акс эттирган денгиз ва муҳташам бинолардан иборат ажойиб комплекс кишини ҳайратлантиради.

    Фото: «Дарё»

    Навбатдаги саёҳат манзиллари «Ал Фаҳиди» тарихий тумани ва «Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум» маданият марказига бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Иштирокчилар ушбу масканларда Дубай тарихи, маданияти ва меъморчилиги билан таништирилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу билан бирга, арабларнинг миллий таомларидан ҳам татиб кўрилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Медиа-тур давомида журналистлар ва блогерлар «Келажак музейи»да (Мuseum of the future) ҳам бўлди.

    «Келажак музейи»

    «Келажак музейи»
    Фото: «Дарё»

    Музей кўргазмалари ташриф буюрувчиларни яқин 50 йил ичида содир бўлиши мумкин бўлган дунё ўзгаришлари ҳақидаги тасаввурлар билан таништиради. Маълумотларга кўра, National Geographic журнали мазкур иншоотни дунёдаги энг гўзал 14 та музей рўйхатига киритган. Музейга саёҳат якунлангач, иштирокчилар «Caesars Palace» меҳмонхонасидаги «Венера» ресторанида мазали кечки овқат билан меҳмон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Кейинги саёҳат манзили тропик ёпиқ ўрмон уйи — «Яшил сайёра» (The Green Planet).

    Фото: «Дарё»

    У ерда 3000 дан ортиқ флора ва фауна бор. Ўзига хос ўсимликлар, қушлар ва ноёб ҳайвонлар ўрмон атмосферасини акс эттиради.

    Фото: Uzbekistan Airways

    Шубҳасиз, иштирокчилар учун энг ёрқин таассурот қолдирган манзиллардан бири Дубай саҳроси бўлди. Медиа-тур қатнашчилари учун «Platinum Heritage» туризм компанияси чўл Safari саёҳатини ташкил этди.

    Фото: «Дарё»

    Махсус автоуловда қум барханларини томоша қилиш, туя миниш, саҳро таомларини тановул қилиш — буларнинг барчаси завқли.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Медиа-тур давомида Boeing компанияси вакиллари билан учрашув ҳам ташкил этилди. Улар Uzbekistan Airways 1996 йилда компаниядан биринчи Boeing 767 самолётини харид қилгани ва ҳамкорлик ўшандан бери давом этиб келаётганини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, ўтган 26 йил ичида Uzbekistan Airways авиапарки Boeing компаниясига тегишли 14 та ҳаво кемасига эга бўлган. 2021 йилнинг май ойида авиакомпания олтинчи Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемасини қабул қилиб олган. Ҳозирги кунда авиакомпания Дубай, Нью-Йорк, Истанбул, Сеул ва Москва каби шаҳарларга мазкур самолётда парвозларни амалга оширмоқда. Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Boeing 767 ва Boeing 757 ҳаво кемаларидан Евросиё ва Шимолий Америка мамлакатларига йўловчиларни етказиш мақсадида фойдаланади.

    Фото: «Дарё»

    Бугунги кунда Uzbekistan Airways Тошкентдан Дубай шаҳрига ҳафтасига 6 марта: душанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Яна бир янгилик шуки, Фарғона водийсидан парвозларни кўпайтириш мақсадида авиакомпания 2022 йилнинг 30 октябридан бошлаб Фарғона—Дубай—Фарғона йўналиши бўйича янги авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтада 2 марта: сешанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

    Фото: «Дарё»

    Авиакомпания 2022 йилнинг 31 октябридан бошлаб Тошкент—Шаржа—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри парвозлар сонини оширмоқда. Рейслар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

    13.10.2022, 15:29   Изоҳ (0)   21979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бухоро ва Тошкент вилоятларида бор-йўғи 10-15 фоиз чиқинди қайта ишланади»– Танзила Норбоева

    13.10.2022, 14:56

    Нукус тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

    13.10.2022, 14:50

    О‘збекистон—Эрон о‘ртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

    13.10.2022, 14:35

    Ўзбекистондаги молиявий пирамидага 2 млн доллар тикиб, 2 мингдан ортиқ фуқарони алдаган шахс чет элда қўлга олинди

    13.10.2022, 14:25

    Мирзиёев Қозоғистондаги саммит доирасида Туркия президенти билан учрашув ўтказди

    13.10.2022, 14:12

    Шавкат Мирзиёев Осиё мамлакатлари иқтисодиётини глобал инқироз оқибатларига мослаштириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди

    13.10.2022, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.