• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон президентлигига номзодларнинг уч нафари талабларга мувофиқ эмас деб топилди

    Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодлар Хайрулла Габжалилов, Талгат Ергалиев ва Фатима Бизакова қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ келмаслигини маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

    Хайрулла Габжалилов, Фатима Бизакова, Талгат Ергалиев

    Хайрулла Габжалилов, Фатима Бизакова, Талгат Ергалиев
    Фото: Tengrinews

    МСК раиси Нурлан Абдиров маълум қилишича, ушбу номзодлар Конституция ва «Қозоғистон Республикасидаги сайловлар тўғрисида»ги конституциявий қонунда кўзда тутилган талабларга жавоб бермайди.

    Талгат Ергалиев «Қозоғистон қурувчилару иттифоқи» республика юридик шахслар бирлашмаси томонидан президентликка илгари сурилганди. У давлат лавозимида 3 йил-у 4 ой ишлаган, қонун бўйича эса стаж 5 йилдан кам бўлмаслиги керак. Бунинг устига, «Қурувчилар иттифоқи» юридик шахслар бирлашмаси бўлиб, фақат республика жамоатчилик бирлашмасигина ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга.

    Хайрулла Габжалилов «Асар» оралманлар бирлашмаси» вакили бўлиб, у Қорақалпоғистонда туғилгани учун номзодликка тўғри келмайди: президентликка номзод Қозоғистон фуқароси бўлиб туғилган бўлиши керак.

    «Амалий психология» республика жамоатчилик бирлашмасидан номзод қилиб кўрсатилган Фатима Бизакова эса давлат хизматида ёки сайлаб қўйиладиган лавозимда иш тажрибасига эга эмас, бу президентликка номзодларга қўйилган талабга зиддир.

    Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси республика президенти лавозими учун курашиш ниятида бўлганлардан аризалар қабул қилишни якунлади. «Марказий сайлов комиссиясига республика жамоатчилик бирлашмалари томонидан илгари сурилган 12 нафар номзоддан ҳужжатлар тақдим этилди», — деди МСК котиби Мухтар Ерман 12 октябрь кунги мажлисда.

    Шундан кейин кўп ўтмай, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти лавозимига навбатдан ташқари сайловларда қатнашиш учун номзод сифатида рўйхатга олингани хабар берилди.

    Сайлов қачон бўлади?

    Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шу йил кузда навбатдан ташқари президент сайловларини ўтказиш таклифини 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида билдирганди. Президентлик мандатини етти йиллик битта муддат билан чеклашни ва қайта сайланишни тақиқлашни ҳам ўша мурожаатида таклиф қилганди.

    20 ноябрь куни овоз бериш маҳаллий вақт билан 07:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади. Маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича овозларни ҳисоблаш натижалари ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади ва икки кун муддатда, яъни 22 ноябрга қадар Марказий сайлов комиссиясига етказилади.

    21 октябрь куни 18:00 да сайловолди ташвиқоти бошланиб, 19 ноябрь 00:00 га қадар давом этади. 19 ноябрь — жимжитлик куни.

    Мавзуга доир:

    • Тўқаев президент сайловига ўз номзодини «жамоатчилик-сиёсий кучлар кенг коалицияси» номидан қўймоқчи
    • Польша фуқароси Қозоғистон президенти лавозимига ўз номзодини қўйишга уринди

    13.10.2022, 11:31   Изоҳ (0)   10107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин узоқ масофали ракеталарни синовдан ўтказишга шахсан раҳбарлик қилди

    13.10.2022, 11:16

    SpaceX тарихдаги биринчи космик сайёҳни Ой бўйлаб парвозга юборади

    13.10.2022, 10:37

    Қирғизистон КХШТ машғулотларининг бекор қилинишига Тожикистон билан зиддиятни сабаб қилиб келтирди

    13.10.2022, 09:56

    «Худди зомбилардек эди» — Нальчик шаҳрига ҳужум қилган 250 жангари ва Боливияда керосинга сув қўшилгани сабаб стадионга қулаган самолёт. Кун хронологиясида 13 октя...

    13.10.2022, 09:30

    Оқ уй: Байден G20 саммитида Путин билан учрашмоқчи эмас

    13.10.2022, 09:24

    БМТ Бош ассамблеяси Украина ҳудудларининг Россия томонидан босиб олинишини қораловчи резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон бетараф қолди

    13.10.2022, 09:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.