• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон КХШТ машғулотларининг бекор қилинишига Тожикистон билан зиддиятни сабаб қилиб келтирди

    Қирғизистон жамоатчилиги Тожикистон билан яқинда бўлиб ўтган зиддият туфайли, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг «Мустаҳкам биродарлик-2022» машғулотларида армиянинг иштирокини маъқулламаган бўларди, шунинг учун ўқув машқларини бекор қилишга тўғри келган. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов «РИА Новости»га маълум қилди.

    Эдил Байсалов

    Эдил Байсалов
    Фото: «РИА Новости»

    Унинг сўзларига кўра, «КХШТга аъзолик мутлақо бузилмасдир»:

    «Бизда ушбу ташкилотга нисбатан ҳеч қандай муаммолар йўқ, мандат билан ҳам, миссия билан ҳам, устав билан ҳам — ҳеч қанақа. Лекин, албатта, сўнгги вақтларда юз берган воқеалар фонида ҳали қонимиз совимади», — деди Байсалов гап «тожик қўшнилар» билан ҳарбий тўқнашувлар ҳақида бораётганига аниқлик киритиб.

    «Уларсиз (Тожикистонсиз) эса бўлмайди, ‘сизлар келманглар, қозоқлар, руслар, беларуслар эса, сизлар келинглар’ деб бўлмайди. Бунақа бўлиши мумкин эмас, шу сабабли иштирокимизни бекор қилишга тўғри келди, ва КХШТнинг барча пойтахтларида бизни мутлақо тушунишди. Шунга қарамай, биз бу нотўғри талқин қилинишидан хавотирдамиз, бу борадаги тахминлар эса бутунлай масъулиятсизликдир», — дея хулоса қилди у.

    Аввалроқ Бишкек Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳарбий машғулотларида қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги хабарлар фонида Россия Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон элчиси Гулнара-Клара Самат чақирилгани хабар берилди.

    Қирғизистон КХШТ машғулотларини бекор қилди

    Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги КХШТ тинчликпарвар кучлари билан «Мустаҳкам биродарлик – 2022» қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини бекор қилди. Ўқув машғулотлари 10—14 октябрь кунлари Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Уларни кузатиш учун Ўзбекистон, Сербия, Сурия, Туркманистон ва Мўғулистондан вакиллар таклиф қилинганди. Машғулотлар доирасида ўт очишни тўхтатиш режимини таъминлаш масалаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган эди.

    Экспертлар бунга яқинда Тожикистон билан чегарада юз берган қуролли низони сабаб қилиб келтирмоқда, шу сабабли Бишкек ўз ҳудудида тожикистонлик ҳарбийларни қабул қилишни ва улар билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни истамаяпти, деди улар. Айни вақтда, воқеа Бишкек ва Москва ўртасидаги алоқаларга таъсир қилиши амри маҳоллиги айтилмоқда. Бироқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 октябрь куни россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг юбилейига келмагани эътибордан четда қолмаган.

    Чегарадаги зиддият

    Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги катта кўламли жанговар тўқнашувлар 14—17 сентябрь кунлари содир бўлди. Томонлар ҳалигача бир-бирини отишмаларда айбламоқда.

    Қирғизистон тўқнашувлар натижасида 62 нафар фуқароси ҳалок бўлиб, 198 нафари жабрланганини маълум қилди. Тожикистон эса расман 41 нафар қурбон ва 30 нафар ярадор ҳақида баёнот берди.

    25 сентябрь куни икки мамлакат вакиллари вазиятни тартибга солиш ҳақида баённома имзолаб, чегарадаги низони тўхтатишга ҳамда уни делимитация ва демаркация қилиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олди.

    13.10.2022, 09:56   Изоҳ (0)   12773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Худди зомбилардек эди» — Нальчик шаҳрига ҳужум қилган 250 жангари ва Боливияда керосинга сув қўшилгани сабаб стадионга қулаган самолёт. Кун хронологиясида 13 октя...

    13.10.2022, 09:30

    Оқ уй: Байден G20 саммитида Путин билан учрашмоқчи эмас

    13.10.2022, 09:24

    БМТ Бош ассамблеяси Украина ҳудудларининг Россия томонидан босиб олинишини қораловчи резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон бетараф қолди

    13.10.2022, 09:05

    Зеленский ва Украина халқи Сахаров мукофоти учун номзодлар қаторига киритилди

    12.10.2022, 23:40

    Белгород ўққа тутилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлади

    12.10.2022, 23:21

    Болгария расмий паспортга эга руслар учун визасиз киришни тақиқлайди

    12.10.2022, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.