Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи каналда ёш қизнинг жасади топилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2022 йил 1 октябрь куни Пастдарғом тумани «Камолот» маҳалласи ҳудудида жойлашган ертешар сув тақсимлаш каналида Самарқанд шаҳрида яшаган 18 ёшли Ю.М. (аёл)нинг мурдаси топилган. Мазкур ўлим сабабини ва бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тегишли хизмат текширувлари тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш мобайнида видеохабарда кўрсатилган бошқа ҳолатларга ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Маълумот учун, тарқалган видеохабарларда қиз бир ой олдин зўрлаб кетилгани ҳақида ариза бергани айтилган.
Изоҳ (0)