Тошкент вилояти Янгийўл туманида чуқурликка тушиб кетган от олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 октябрь куни соат 10:40 атрофида Янгийўл тумани «Обод» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири туман ФВ бўлимига оти эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлисидаги 4 метрли чуқурликка тушиб кетгани ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Зудлик билан айтилган манзилга туман ФВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ҳамда техника ёрдамида чуқурликдаги от талофотларсиз чиқариб олинган.
Изоҳ (0)