Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро З.К. бошқа бир фуқаро Д.га хорижда ишлаб чиқарилган минг дона «Milano Skyline», 1500 дона «Milano Red Grape» ва 1600 дона «Milano London» номли жами 4100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 37,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)