• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳар куни бомба овози эшитилади». Россиядаги ўзбекистонлик талабалар элчихона ёрдамидан умидвор

    «Дарё» интернет-нашрига Россиянинг Белгород вилояти ҳудудида жойлашган Белгород давлат техника университетининг ўзбекистонлик талабаларидан мурожаат келиб тушди. Улар шаҳардаги ижтимоий аҳвол, уруш фонида ўзгарган яшаш тарзи ҳамда ҳар куни эшитилиб турадиган бомба овозлари ҳақида сўзлаб берди.

    Исми сир сақланишини истаган мурожаатчининг айтишича, Белгород области Украина чегарасидан 33 километр нарида жойлашган. Владимир Шухов номидаги Белгород давлат техника университетида 150 га яқин Ўзбекистон фуқароси таҳсил олади.

    11 октябрь, сешанба куни тунда Украина айнан шу ҳудуд яқинига, яъни Белгород вилоятининг Шебекино шаҳарчасига жавоб зарбаларини йўллаганди. Украина Қуролли Кучлари томонидан ўққа тутилган подстанцияда ёнғин юзага келган ва бунинг оқибатида икки минг киши электрсиз қолганди. Вилоят губернаторининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

    Бунинг фонида ҳудуддаги барча мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари 2 ҳафта муддатга масофавий таълим форматига ўтказилди. Ҳаво мудофааси эълон қилинди.

    «Дарё» мухбири мурожаатчи билан суҳбатда ўзбекистонлик талабаларнинг аҳволи, ҳудудни тарк этиш билан боғлиқ масалалар ҳақида сўради.

     

    10 дақиқа олдин ҳам 2 марта снаряд тушди

    Шухов университетида 150 га яқин ўзбекистонлик талаба бор. Ҳозир 15 кун масофавий ўқиш деб эълон қилган. Ётоқхонада яшаяпмиз, онлайн дарслар ўтиляпти.

    Мана, 10 дақиқа олдин ҳам 2 марта снаряд тушди, овози баланд.

    Талабаларни урушга мажбурий ёллаш ҳолатлари кузатиляптими?

    Йўқ, ҳозирча ундай ҳолат бўлгани йўқ. Тахминан 20 кундан бери ҳаво мудофааси режими ишлаяпти. Кунда бомба овози эшитилади. Кеча биздан 10—15 километр нарироқдаги Шебекино шаҳрига снаряд тушган.

    Элчихонага амалий ёрдам масаласида мурожаат қилиндими?

    Бугун Курск вилоятига келаркан элчихонадагилар. Ўша ердаги талабалар билан алоқада бўлиб турибмиз. Биз ҳам борамиз учрашувга.

    Бизни Ўзбекистонга эвакуация қилиш масаласини сўраймиз. Уруш ўтган йили февралда бошланган. Қозоғистон март ойидаёқ уруш ҳудудидаги барча талабаларини ўз юртига кўчириб олиб кетганди.

    Мурожаатчилар бир қанча видеоларни илова қилди. Уларда бомба портлаши ҳамда снаряд овозларини эшитиш мумкин.

    Курск вилоятидаги ўзбекистонликларнинг Шавкат Мирзиёевга мурожаати

    11 октябрь куни Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар Украинага чегарадош ҳудудларда хавф тобора ортиб бораётгани сабаб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди. Улар шаҳардаги аҳвол нотинч эканини айтиб, давлат раҳбаридан уларнинг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни сўраган.

    «Биз ўзимиздан ўзимиз ваҳима кўтараётганимиз йўқ. Чунки ҳали бу ерлардаги вазият унчалик нотинч бўлмаган пайтлардаёқ, март ойида Қозоғистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиб, ўқишларини ўзларига кўчириб берганди. Биз эса вазият сал хавотирли тус олаётган вақтда мурожаат қиляпмиз. Ҳурматли президент, бизнинг ўқишимизни Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларига кўчиришингизни илтимос қиламиз», — деган талабалар номидан сўзга чиққан йигит.

    ТИВ ваниҳоят тилга кирди

    Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишича, талабаларнинг мурожаати юзасидан Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетган.

    Натижалар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

    12.10.2022, 17:50   Изоҳ (0)   24122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилди. Унинг бир ой олдин зўрлаб кетилгани айтилмоқда

    12.10.2022, 17:50

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

    12.10.2022, 17:32

    Тошкент вилоятида 4 метрли чуқурликка тушиб кетган от олиб чиқилди (фото)

    12.10.2022, 16:32

    Олий таълим вазирлиги имконияти чекланган талабалар учун танлов эълон қилди

    12.10.2022, 16:24

    Фарғонада фуқаронинг ўқишини Қирғизистондан кўчириб бериш эвазига ундан 2 минг доллар олган шахс ушланди

    12.10.2022, 16:17

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    12.10.2022, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.