Бухоро шаҳри ва Ромитан туманида қўшмачилик билан шуғулланган аёллар ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳри ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан «Орият» тезкор тадбири олиб борилган. Аниқланишича, Когон туманида яшовчи аёл Бухоро шаҳрида яшовчи фуқароларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. Ушбу хизмати учун аёл йигитдан 100 минг олиши режалаштирилган.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолат Ромитан туманида қайд этилган. Туман ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда шу туманнинг «Афросиёб» маҳалласида яшовчи шахс ўз уйида фуқароларга интим хизмат кўрсатиб, фоҳишахона ташкил этгани, бунинг учун 50 минг олишга келишгани маълум бўлди.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)