2022 йилнинг январь—июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,2 миллион тонна тирик вазнда гўшт етиштирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 6 ойда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда етиштирилган гўшт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида тирик вазнда етиштирилган гўшт ҳажми қуйидагича:
- Қорақалпоғистон – 41,4 минг тонна;
- Андижон вилояти – 78,7 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 128 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 89,7 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 142,6 минг тонна;
- Навоий вилояти – 78,4 минг тонна;
- Наманган вилояти – 73 минг тонна;
- Самарқанд вилояти – 142 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 89,6 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 33,9 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 149,4 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 85,8 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 89,1 минг тонна.
Изоҳ (0)