• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

    Бишкек Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳарбий машғулотларида қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги хабарлар фонида Россия Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон элчиси Гулнара-Клара Самат чақирилди. Бу ҳақда идора хабарида айтилади.

    Россия ТИВ

    Россия ТИВ
    Фото: «Pixabay.com»

    «Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларга оид долзарб масалалар, КХШТ бўйича ҳамкорлик, шунингдек, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва ‘МА+РФ’ саммити доирасидаги юқори ва олий даражадаги бўлғуси музокаралар ҳақида очиқча суҳбат бўлиб ўтди. Томонлар Россия ва Қирғизистон ўртасидаги алоқаларнинг иттифоқчилик хусусиятига содиқлигини тасдиқлади, бунинг долзарблиги эса бугунги мураккаб геосиёсий муҳит шароитида ошиб бормоқда», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги КХШТ тинчликпарвар кучлари билан «Мустаҳкам биродарлик – 2022» қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини бекор қилди. Ўқув машғулотлари 10—14 октябрь кунлари Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Уларни кузатиш учун Ўзбекистон, Сербия, Сурия, Туркманистон ва Мўғулистондан вакиллар таклиф қилинганди. Машғулотлар доирасида ўт очишни тўхтатиш режимини таъминлаш масалаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган эди.

    Экспертлар бунга яқинда Тожикистон билан чегарада юз берган қуролли низони сабаб қилиб келтирмоқда, шу сабабли Бишкек ўз ҳудудида тожикистонлик ҳарбийларни қабул қилишни ва улар билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни истамаяпти, деди улар. Айни вақтда, воқеа Бишкек ва Москва ўртасидаги алоқаларга таъсир қилиши амри маҳоллиги айтилмоқда. Бироқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 октябрь куни россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг юбилейига келмагани эътибордан четда қолмаган.

    Садир Жапаров Путиннинг юбилейига келмади

    7 октябрь куни Жапаров Путиннинг 70 ёшига бағишланган МДҲ раҳбарлари норасмий саммитига келмади. Президент матбуот котиби бу қарор Садир Жапаровнинг «иш графигидан келиб чиқиб» қабул қилинганини айтди. Қирғизистон ва Россия етакчилар телефон орқали суҳбат билан кифояланди. Россия телеканали президентлар 12—14 октябрь кунлари МДҲ саммитлари доирасида учрашишга келишиб олганини маълум қилди. Шу тариқа Москва Бишкек билан алоқаларда муаммолар йўқлигига ишора қилаётган бўлса-да, маълум бир кескинлик мавжуд, бу яна Тожикистон билан боғлиқ, дейилади мақолада.

    Ўтган ҳафта Владимир Путин Эмомали Раҳмонни «Россия ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун» III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан мукофотлади.

    Бу Бишкекда норозиликка сабаб бўлди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чингиз Кустебаев шундан кейин дарҳол Facebook’даги саҳифасида Тожикистон раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари «Марказий Осиё мамлакатлари халқлари ўртасидаги тинчлик ва тотувликка путур етказаётгани» ҳақида ёзди.

    Шунингдек, қирғизистонлик депутат Женишбек Токторбаев Facebook’даги саҳифасида Путинга мурожаат қолдирди. «Биз, Қирғизистон халқи тушуна олмаяпмиз, Тожикистоннинг Қирғизистонга тажовузкор қуролли ҳужумидан кейин, агрессорни нима учун медаль билан тақдирлаяпсиз?» — деб ёзди у.

    КХШТ урушда қатнашмайди

    Аввалроқ Қозоғистон КХШТ Украинага қарши урушда қатнашмаслигини маълум қилди. «Қозоғистон халқаро ҳуқуқ ва БМТ уставига мувофиқ, давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверен тенглиги тамойилларидан келиб чиқади. Умуман олганда, КХШТнинг масъулият зонаси ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро тан олинган ҳудудлари билан чегараланган, ва коллектив хавфсизлик ушбу ҳудудлар ичкарисида таъминланади. Шу тариқа, КХШТнинг Россия-Украина низосидаги иштироки кун тартибида йўқ», — деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.

    КХШТ нима?

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти — айни пайтда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ўз ичига олган Евросиё ҳукуматлараро ҳарбий иттифоқи. Ташкилотни тузиш ҳақидаги шартнома 1992 йил 15 майда имзоланган.

    КХШТ мақсадлари тинчликни, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, аъзо давлатлар мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини коллектив асосда ҳимоялашдан иборат.

    11.10.2022, 15:03   Изоҳ (0)   18683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аёвсиз ўққа тутилган Украина шаҳарларидаги вайронагарчилик ва қурбонлар. Урушнинг 229-кунидан фоторепортаж

    11.10.2022, 14:49

    АҚШ разведкаси вакиллари «Толибон» билан Қатарда махфий учрашув ўтказди

    11.10.2022, 14:21

    Киевда болаларни саратондан даволайдиган шифокор Россия ҳужуми вақтида ҳалок бўлди

    11.10.2022, 13:45

    Қозоғистон элчихонаси ҳам Украинадаги ватандошларини мамлакатни тарк этишга чақирди

    11.10.2022, 13:43

    Россия 10 октябрь куни Украинани оммавий ўққа тутиш учун камида 400 млн доллар сарфлаган — Forbes

    11.10.2022, 13:38

    Путин ҳарбий тўнтаришдан хавфсирамоқда: Миллий гвардия Москвада тўлиқ жанговар шайликка келтирилди

    11.10.2022, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.