Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Беларусга бормасликни, у ердаги польшаликларга эса республикани тарк этишни тавсия қилди. Тегишли баёнот вазирликнинг расмий сайтида пайдо бўлди.
«Минтақада кескинликнинг кучайиши, ҳарбий ҳодисалар ва Польша фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ такрорий ҳолатлар муносабати билан ТИВ Польша фуқароларига Беларусь республикасига бормасликни тавсия қилади», — дейилади хабарда.
Вазирлик таъкидлашича, «хавфсизлик ҳолати кескин ёмонлашганда, чегаралар ёпилганда ёки бошқа кутилмаган вазиятларда эвакуация қилиш сезиларли даражада қийин, ҳатто имконсиз бўлиб қолиши мумкин».
«Биз Беларусь республикаси ҳудудида бўлган Польша фуқароларига у ерни мавжуд тижорий ва хусусий транспорт воситаларида тарк этишни тавсия қиламиз», — дейилади баёнотда.
27 сентябрь куни АҚШ элчихонаси ўз ватандошларини Россияга бормасликка, у ерда яшаётган ёки саёҳат қилаётган америкаликларни «имконият туғилиши билан» дарҳол чиқиб кетишга чақирган эди. Британия ва Италия расмийлари ҳам ўз фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирган.
Изоҳ (0)