• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Путин хато қарорлар қабул қилмоқда, Россия армияси ҳолдан тойган» — Британия GCHQ раҳбари

    Украина «ҳолдан тойган» Россия кучларига қарши урушда вазиятни ўзгартирмоқда. Россия армияси заиф ҳолатда, унинг аввалги ютуқлари эса мағлубиятларга айланмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия Ҳукумат алоқа маркази (GCHQ) раҳбари Жереми Флемингнинг маърузасида айтилади. BBC ундан олинган парчаларни эълон қилди.

    Украинанинг Изюм шаҳрида вайрон бўлган танк

    Украинанинг Изюм шаҳрида вайрон бўлган танк
    Фото: EPA

    «Украинанинг жанг майдонидаги ва кибермакондаги дадил ҳаракатлари вазиятни ўзгартирмоқда», — деди Флеминг.

    Унинг сўзларига кўра, ҳокимият ҳеч нарса билан чекланмагани туфайли, Россия президенти Владимир Путиннинг қарорлари хато бўлиб чиққан.

    Шунингдек, Флеминг фикрича, 10 октябрь куни бутун Украина бўйлаб нишонларга ракета зарбаларига берилганига қарамай, Москвада ўқ-дорилар тугаб бормоқда, яқинда эълон қилинган сафарбарлик эса Россия президентининг чорасизлигини кўрсатади ҳамда уни танқид остида қолдириб, Россиянинг янада яккалаб қўйилишига сабаб бўлади.

    Унинг айтишича, Россия халқи ҳозир «Путиннинг уруши» келтириб чиқарган муаммоларни тушунишни бошлаган. «Улар Путин вазиятни баҳолашда қанчалик адашганини кўряпти. Улар бошқа саёҳат қила олмасликларини тушунган ҳолда сафарбарликдан қочмоқда. Улар замонавий технологиялар ва ташқи алоқалар кескин чеклаб қўйилишини билади», — деди Флеминг.

    Аввалроқ Ғарб экспертлари Украинадаги уруш йил охиригача Киев фойдасига якунланишини тахмин қилаётгани хабар берилганди. Улар йил охиригача уруш тугаб, Украина 24 февралгача бўлган чегараларига қайтишига умид қилмоқда.

    Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украина ҳам шимоли-шарқий, ҳам жанубий фронтлардаги ҳужум операцияларида муваффақиятларга эришишда давом этаётганини маълум қилганди.

    Украина ҳарбийлари Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон вилоятида яна саккизта аҳоли пунктини озод қилгани ҳақида Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафта айтиб ўтганди.

    Шу ҳафта Херсон вилоятидан ташқари, Харьков, Луганск ва Донецк вилоятларидаги шаҳар ва қишлоқлар ҳам «Россиянинг сохта референдумидан озод этилди», деди Зеленский. Унинг сўзларига кўра, гап озод қилинган ўнлаб аҳоли пунктлари ҳақида бормоқда.

    Шунингдек, президент маълум қилишича, Украина армияси мамлакат жанубида «анча тез ва шиддатли тарзда» олға кетишда давом этмоқда.

    4 октябрь куни Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко Донецк, Луганск, Николаев, Харьков ва Херсон вилоятларида 1534 та аҳоли пункти озод этилиб бўлганини маълум қилди. Ўз навбатида, Украина ички ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин Херсон вилоятининг ўзида 50 та аҳоли пункти озод қилинганини айтди.

    Шу куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги жанговар ҳаракатлар харитасини намойиш қилди, унга кўра, Херсон вилоятида фронт чизиғи тахминан 30 километрга жанубга силжиган.

    Мавзуга доир: «Путиннинг атрофидаги кишилардан бири унга Украина билан урушдаги хатолар ҳақида айтган» — АҚШ разведкаси

    11.10.2022, 12:11   Изоҳ (0)   13732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Венесуэлада кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли камида 36 киши ҳалок бўлди (видео)

    11.10.2022, 12:01

    Украина шаҳарларига қилинган ҳужумлар туфайли Лиз Трасс шошилинч НАТО саммитини чақирмоқчи

    11.10.2022, 11:28

    Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди

    11.10.2022, 11:18

    «Мутлақо эртак». Подоляк Украинанинг Курск АЭСдаги терактларга алоқадорлигини рад этди

    11.10.2022, 11:02

    БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг референдумлар бўйича яширинча овоз бериш таклифини рад этди

    11.10.2022, 10:37

    Байден Зеленскийга замонавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини юборишга ваъда берди

    11.10.2022, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 14:07

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53

    Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришда Ливанга ёрдам бермоқчи

    Дунё | 26 август, 13:40

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.