• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 11 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 11 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Қозоғистон ва Ўзбекистон элчихонаси Украинадаги ватандошларини мамлакатни тарк этишга чақирди

    Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина ҳудудида бўлиб турган қозоғистонликларга мурожаат қилиб, улардан иложи бўлса мамлакатни тарк этишни сўради.

    11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳам мамлакат шаҳарларига ракета ҳужумларининг кучайиши ортидан Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатни тарк этишга чақирди. Элчихона, шунингдек, зиддият ўз изига тушгунига қадар Украинага саёҳат қилмасликни сўраган.

    Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни эрталаб Россия қўшинлари Украина шаҳарларини ракеталардан ўққа тута бошлади. Отишмада тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлди, фуқаролик инфратузилмаси объектлари жиддий зарар кўрди, электр энергияси узилди.

    Жаҳондаги айни вазият юзасидан, Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Беларусга бормасликни, у ердаги польшаликларга эса республикани тарк этишни тавсия қилди. Тегишли баёнот вазирликнинг расмий сайтида пайдо бўлди. «Минтақада кескинликнинг кучайиши, ҳарбий ҳодисалар ва Польша фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ такрорий ҳолатлар муносабати билан ТИВ Польша фуқароларига Беларусь республикасига бормасликни тавсия қилади», — дейилади хабарда.

    Вазирлик таъкидлашича, «хавфсизлик ҳолати кескин ёмонлашганда, чегаралар ёпилганда ёки бошқа кутилмаган вазиятларда эвакуация қилиш сезиларли даражада қийин, ҳатто имконсиз бўлиб қолиши мумкин».

    Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди

    11 октябрь куни эрталаб Украинанинг Винница вилоятидаги Ладижин иссиқлик электр станциясига иккита Shahed-136 камикадзе-дронлари ҳужум қилди, бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Борзов маълум қилди. «Жануб» ҳаво қўмондонлиги хабарига кўра, 11 октябрга ўтар кечаси Николаев вилоятида бешта, Одесса вилоятида эса учта Shahed-136 дронлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган.

    11 октябрь куни эрталаб Украинанинг аксарият вилоятларида яна ҳаво тревогаси эълон қилинди. Кейинроқ эса бутун Украина ҳудуди бўйлаб ҳаво тревогаси ҳақида хабар берилди.

    Айни вазият юзасидан, Британия бош вазири Лиз Трасс Россиянинг Украинага ракета ҳужумлари туфайли НАТО етакчиларини шошилинч йиғилишга чақирмоқчи. Британия ҳукумати раҳбари бугун, 11 октябрь куни онлайн форматда бўлиб ўтадиган G7 саммитида тегишли мурожаат билан чиқади.

    Путин ҳарбий тўнтаришдан хавфсирамоқда: Миллий гвардия Москвада тўлиқ жанговар шайликка келтирилди

    Россия президенти Владимир Путин давлат тўнтаришидан хавфсираб, Москвага Тезкор топшириқли алоҳида бўлим (ОДОН)ни жойлаштирди, деб хабар бермоқда The Mirror Украина разведкасидаги манбаларига таяниб.

    Таъкидланишича, ОДОН бўлинмалари Россия пойтахтини қўриқлашни кучайтирган ва бўлинманинг барча ҳарбийлари тўлиқ жанговар шайликка келтирилган. Путиннинг 18 минг кишилик қўриқлов хизмати гумон остига тушган ҳарбий хизматчиларни ҳибсга олиб, Москвага киришда эса блокпостлар ўрнатишни бошлаган. Ушбу бўлинмага генерал майор Николай Кузнецов раҳбарлик қилади. Воқеалар Путин Украина махсус хизматларини Қрим кўпригидаги «теракт»да айблаганидан кейин содир бўлган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Буюк Британия Ҳукумат алоқа маркази раҳбари Жереми Флеминг ўз маърузасида қуйидагича сўз юритади. Украина «ҳолдан тойган» Россия кучларига қарши урушда вазиятни ўзгартирмоқда. Россия армияси заиф ҳолатда, унинг аввалги ютуқлари эса мағлубиятларга айланмоқда. BBC маърузадан олинган парчаларни эълон қилган.

    «Украинанинг жанг майдонидаги ва кибермакондаги дадил ҳаракатлари вазиятни ўзгартирмоқда», — деди Флеминг. Унинг сўзларига кўра, ҳокимият ҳеч нарса билан чекланмагани туфайли Россия президенти Владимир Путиннинг қарорлари хато бўлиб чиққан.

    Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров март ойида Истанбулда бўлиб ўтган Россия—Украина музокараларида томонлар вазиятни «ҳал қилиш ёндашуви» бўйича келишиб олишга тайёр бўлганини айтган эди. Вазирнинг таъкидлашича, ўшанда Киевнинг шартлари бўйича сулҳга эришиш мумкин бўлган. Аммо музокаралар «АҚШ ва Лондоннинг бевосита буйруғи билан» тўхтатилган.

    ОТМларнинг 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади

    Ўзбекистонда ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ёзмоқда.

    Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг баёнига биноан, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган узоқ ҳудудлардан келган биринчи курс талабаларига, истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ижара компенсацияси тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.

    11.10.2022, 22:16   Изоҳ (0)   12546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қанча номзод давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали қабул қилингани айтилди

    11.10.2022, 21:57

    Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланди

    11.10.2022, 21:33

    Ўзбекистонга Эстония ишбилармон доира вакилларининг миссияси ташкил этилади

    11.10.2022, 21:21

    «Ўзатом» агентлиги бош директори вазифасидан озод қилинди

    11.10.2022, 20:44

    «Болам ўлган бўлса, мурдасини беринг, аза тутай» — Самарқанддаги шифохонада боласини йўқотган ота

    11.10.2022, 20:27

    АҚШ Савдо вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келади

    11.10.2022, 20:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.