Ўзбекистонда 41 158 нафар малакали номзод давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов тизими орқали қабул қилинди. Бу ҳақда АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига республиканинг 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралари, барча туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган. Бугунга қадар мавжуд вакант лавозимлар бўйича жами 100 мингга яқин танлов эълон қилиниб, ушбу лавозимларга жами 1 157 338 нафар номзод ҳужжат топширган.
Танлов ғолибларининг 14 563 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 14 341 нафарини аёллар, 6603 нафарини давлат фуқаролик хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.
Изоҳ (0)