• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Оғир тонг бўлди. Террорчилар билан тўқнаш келдик». Зеленский — Украина шаҳарларининг ўққа тутилиши ҳақида (видео)

    Украина президенти Владимир Зеленский 10 октябрь куни эрталаб Украина шаҳарлари ракеталар билан ўққа тутилиши юзасидан мамлакат фуқароларига қаратилган видеомурожаат эълон қилди. Видеога қараганда, у Киев марказидаги Банкова кўчасида ёзиб олинган.

    Оғир тонг бўлди. Террорчилар билан тўқнаш келдик. Ўнлаб ракеталар, Эроннинг «Шаҳид»лари. Уларнинг нишонлари иккита.

    Энергия объектлари — бутун мамлакат бўйлаб. Киевшина ва Хмельнитчина, Львов ва Днепр, Винница, Франковшина, Запорожье, Сумшина, Харьковшина, Житормиршина, Кировоградшина, Жануб. Улар саросима ва тартибсизликка интилмоқда, бизнинг энергия тизимимизни йўқ қилмоқчи. Улар умидсизликка тушган.

    Иккинчи нишон — одамлар. Кўпроқ зарар етказиш учун атайлаб шу вақт ва шу нишонлар танланган.

    Бугун бошпаналарда бўлиб туринг. Доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Ҳамиша ёдда тутингки, Украина бу душман пайдо бўлмасидан олдин ҳам мавжуд бўлган, ундан кейин ҳам бўлади.

    Украина президенти Владимир Зеленский

    Украина шаҳарларидаги портлашлар

    10 октябрь куни эрталаб Киевда ва Днепрда бир неча марта портлашлар содир бўлди. Киев мери Виталий Кличко шаҳарга зарбалар берилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Киев марказидаги Шевченко тумани ҳужумга учраган.

    Шевченко туманида ракета зарбаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 24 нафар тинч аҳоли вакили яраланди.

    Киевда метро ҳаракати тўхтатилган, метрополитеннинг барча бекатлари фуқаролар учун бошпана сифатида фойдаланилмоқда.

    Шунингдек, Днепрда ҳам портлаш овозлари эшитилган. Шаҳарда ва вилоятда ҳаво тревогаси эълон қилинган.

    Бундан ташқари, ОАВлар Украинанинг Хмельницкий, Житомир, Львов, Кременчуг, Кривой Рог, Тернополь шаҳарларидаги портлашлар ҳақида ҳам хабар бермоқда.

    Қрим кўпригидаги портлаш

    Қрим кўпригида 8 октябрь куни тонгда юк машинаси портлаб кетди. Портлаш туфайли шу пайт кўприкнинг темир йўл қисмида ҳаракатланаётган юк поездининг ёнилғи ортилган цистерналари ёниб кетди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, шунингдек, кўприкнинг автомобиль йўли қисмида учта таянч устуни оралиқлари қулаб тушди.

    Кўприкда ҳаракат тўхтатилди, кўрфаз орқали паромлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилди. 8 октябрь куни кечки пайтга келиб, кўприк орқали ҳаракат қайта тиклана бошлади. 9 октябрь куни иккита полоса орқали ҳаракат ҳам қайта йўлга қўйилди.

    Россия жавоб қайтаришга ваъда берди

    Қрим кўпригидаги портлашдан кейин Россия Тергов қўмитаси терроризм ҳақида иш очди, мамлакат президенти Владимир Путин воқеада Украина махсус хизматларини айблади. «Шубҳасиз, бу Россия Федерациясининг ўта муҳим фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилишга қаратилган терактдир, — деди Путин. — Муаллифлар, ижрочилар, буюртмачилар — Украина махсус хизматлари».

    Қрим кўпригидаги портлаш ва ёнғин қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракати ҳисобланади, унинг ортида эса «криминал Киев режими» турибди, уларни «йўқ қилиш» керак, деди Россия собиқ президенти, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

    «Россиянинг ушбу жиноятга жавоби фақат террорчиларни бевосита йўқ қилиш бўлиши мумкин. Бутун дунёда айнан шундай қилинади. Россия фуқаролари айнан шуни кутмоқда», — дея фикр билдирди Медведев.

    Украина кўприкдаги портлашни зиммасига олдими?

    Портлаш Украина хавфсизлик хизмати операцияси бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳодисадан кейин кўп ўтмай ОАВларда пайдо бўлган эди. Хусусан, бу ҳақда «Украинская Правда» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар берган, The New York Times исми сир қолишни истаган украиналик юқори мартабали амалдорга асосланиб ёзган.

    Украина махсус хизматлари Қрим кўпригидаги портлаш учун жавобгарликни расман зиммасига олганича йўқ. Бироқ Украина Мудофаа вазирлиги Қрим кўпригидаги ҳодиса юзасидан изоҳ бериб, Twitter’да қуйидагича пост қолдирди: «‘Москва’ ракета крейсери ва Керчь кўприги — Украина Қримида Россия ҳокимиятининг иккита машҳур рамзи — йўқолди. Руслар, энди навбатда нима?»

    Киев Қрим кўпригига зарба бериши ҳақида аввалроқ кўп бора огоҳлантирганди. «У орқали техника билан таъминлаш амалга оширилмоқда, демак уни бузиш керак», — деган эди Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович.

    10.10.2022, 14:12   Изоҳ (0)   33121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон ТИВ томонидан билдирилган норозиликни ўринсиз деб атади

    10.10.2022, 13:43

    АҚШ агар ядро қуроли қўлланса, Путин «қонуний ҳарбий нишон»га айланишини маълум қилди

    10.10.2022, 13:29

    Запорожьеда бир ҳафтада учинчи марта турар жой бинолари ўққа тутилди. Бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди

    10.10.2022, 12:08

    Киевда ракета зарбасидан 8 киши ҳалок бўлди (видео)

    10.10.2022, 12:02

    Ким Чен Ин Шимолий Корея тактик ядро бўлинмаларининг тайёргарлигини шахсан текширди (фото)

    10.10.2022, 11:47

    Россиялик хонанда Земфира концертида биринчи марта урушга қарши чиқиш қилди (видео)

    10.10.2022, 11:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.