Россия Мудофаа вазири қарори билан армия генерали Сергей Суровикин Украинадаги махсус ҳарбий операция ўтказилаётган ҳудудда мавжуд қўшинлар (кучлар) бирлашган гуруҳи қўмондони этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинди.
У 2017 йилдан бери Аэрокосмик кучлар бош қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди. Тожикистондаги қуролли можароларда, Иккинчи чечен урушида ва Суриядаги ҳарбий амалиётда қатнашган. Суриядаги ҳарбий операцияда иштироки учун Россия Қаҳрамони унвонини олган.
Суровикин ҳақида нималар маълум?
1966 йил 11 октябрда Россиянинг Новосибирск ҳудудида туғилган. Ҳарбий хизмат учун ордени, Қизил Юлдуз, Жасорат орденларига лойиқ кўрилган.
1991 йил август ойида Сергей Суровикин Давлат Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг буйруғи билан «Москвада конституциявий тузумни тиклашда» иштирок этган 2-Таман гвардияси батальонига қўмондонлик қилган.
Изоҳ (0)