Фанлар академиясида Ўзбекистон илмий-таълим ташкилотлари ва Россия Ядро тадқиқотлари бирлашган институти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси илмий ташкилотлари ва етакчи олий ўқув юртлари вакиллари ҳамда Россия Ядро тадқиқотлари бирлашган институти делегацияси аъзолари иштирок этди.
Учрашув ва муҳокамалар якунида Россия Ядро тадқиқотлари бирлашган институти билан Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат техника университети, Наманган Муҳандислик-технология институти ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Улардан кўзланган мақсад юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар тайёрлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, халқаро илмий форумлар уюштириш ва таълим дастурларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборатдир.
Шунингдек, Россия Ядро тадқиқотлари бирлашган институти делегациясининг ушбу сафари доирасида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида булутли ҳисоблаш кластерининг очилиш маросимини ўтказиш ва унинг ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)