ИИВ Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар томонидан интернетда тарқатилаётган яна битта фейк хабардан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Telegram’даги турли канал ва гуруҳларда АТ «Халқ банки» номидан фойдаланиб ёлғон хабар тарқатилмоқда. Унда банк директорининг туғилган куни муносабати билан 20 октябргача 1 миллиондан 50 миллион сўмгача фоизсиз кредит берилаётгани айтилган ва ҳавола илова қилинган.
«Шу мазмундаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон. Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг», — дейлади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.
Изоҳ (0)