Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Владимир Путин ва Владимир Зеленский ноябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашишга розилик билдирди, деб хабар берди Ateo Breaking. Бу ҳақда Индонезиянинг БААдаги элчиси Ҳусин Багис маълум қилган.

Фото: «Agenzianova.com»

Фото: «Agenzianova.com»

Агар Зеленский ва Путин Балидаги саммитга келишса, бу уларнинг можаро бошланганидан бери бир жойда биринчи марта чиқиши бўлади.

«Иккаласи ҳам қатнашишга рози бўлди. Украина-Россия уруши туфайли вазият оддий эмас», — деди Индонезия элчиси.

Кераксиз кескинликнинг олдини олиш учун давлат раҳбарлари турли меҳмонхоналарга жойлаштирилади. «Биз уларни қайси меҳмонхоналарга жойлаштириш масаласини ҳал қилмоқдамиз — бири Путин учун, иккинчиси Зеленский учун», — дейди элчи.

Россия ҳукумат вакили Дмитрий Песков ҳам Россия Индонезиядаги G20 саммитида иштирок этишини тасдиқлади, бироқ иштирок этиш формати ҳали аниқланмаганини таъкидлади.

Зеленскийнинг офиси эса унинг G20 саммитидаги иштирокини тасдиқламади. «Қарор ҳали қабул қилинмади», — дейди Зеленскийнинг матбуот котиби.

Мавзуга доир: Украина БМТ ва Евроиттифоққа Россиянинг жиноятлари учун халқаро трибунал тузишни сўрайди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)