Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк 2022 йилги тинчлик учун Нобель мукофотининг Россия ва Беларусь ҳуқуқ ҳимоячиларига берилишини танқид қилди, дея хабар қилади Meduza.
«Тинчлик бўйича Нобель мукофоти учинчисига ҳужум қилган икки давлат вакилларига биргаликда топширилишини инобатга олсак, Нобель қўмитасининг «тинчлик» сўзига нисбатан тушунчаси қизиқарли эга экан», — деб ёзди Подоляк Twitterда.
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчисининг сўзларига кўра, на Россия, на Беларусь ташкилотлари урушга қаршилик кўрсатишни ташкил қила олмадилар. «Бу йилги Нобель шунчаки ‘супер’», — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)