Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида жами 99 883 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, шундан 81 458 таси муддат бузилиши, 7 115 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 4 593 таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 2 113 таси асоссиз рад этиш, 10 таси ваколатли органнинг қонуний талабини бажармаганлик ҳамда 4 594 таси бошқа турдаги қонун бузилишларни ташкил этади.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 837 та тақдимнома киритилган. 405 та профилактик суҳбат ўтказилган ҳамда 973 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 065 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, улардан 33 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шунингдек, 973 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Изоҳ (0)