Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг қабулига келиб, унга шарт қўйган икки аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, М.А. ҳамда Ш.К. фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг қабулига келиб, олдиндан ўзлари томонидан киритилган хусусий ажрим билан боғлиқ масалани ҳал қилиб бериш важи остида баланд овозда бақир-чақир қилган. Мазкур аризани иш ҳужжатларидан тортиб олиб, кўчмас мулкка нисбатан қўйилган тақиқни тезда олиб ташлашни, акс ҳолда, хонадан чиқмасликларини айтиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган.

Воқеа юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Натижада уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, суд қарори билан уларнинг иккиси ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Уларга суд қароридан норози бўлган тақдирда, апелляция шикояти бериш муддати ва тартиблари тушунтирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов