Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Институтда ўқув жараёни 2023–2024-ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизимига асосланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тўқимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда Институтнинг замонавий ўқув дастурларини яратади.
Ўз навбатида, 2024–2025-ўқув йилига қадар институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади. 2026–2027-ўқув йилига қадар институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.
Институтга Наманган шаҳри «Гулобод» МФЙ Жанубий айланма йўли кўчаси 17-уйда жойлашган бино ва иншоотлар берилади.
Изоҳ (0)