Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Марказий банки делегацияси молиявий таълимни ривожлантириш бўйича тажриба ўрганиш мақсадида Италия Марказий банкига ташриф буюрди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк

Таъкидланишича, Италия Марказий банки тажрибасини ўрганиш билан биргаликда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш соҳасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Хусусан, ўзаро муҳокамаларда қуйидаги мавзуларга асосий эътибор қаратилди:

  • микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг молиявий малакасини ошириш;
  • хотин-қизлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг молиявий билим ва кўникмаларини шакллантириш;
  • пул музейлари ёрдамида аҳолининг молиявий дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек қизиқарли шаклда ўқитиш орқали соҳага қизиқтириш.
  • мактабларда молиявий таълимни жорий этиш;
  • 15 ёшдан катта талабаларнинг молиявий саводхонлиги даражасини аниқлашда Халқаро талабаларни баҳолаш дастури (PISA) тадқиқотида иштирок этиш;
  • молиявий саводхонлик бўйича лойиҳаларни мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш.

Қайд этилишича, чет эллик ҳамкасблар билан муҳокамалар давомида Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича сўнгги икки йил ичида амалга оширилган ташаббус ва лойиҳалар алоҳида эътироф этилган. 

Шунингдек, edutainment шаклидан фойдаланиб ташкил этилган фаолият юқори баҳоланган.

Марказий банк ташриф натижасида ўрганилган тажриба молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш доирасида регулятив ташаббусларни жорий этишда устуворлик билан қўлланилишини маълум қилди.

Аввалроқ Марказий банк 15 та банкка 31 та кўрсатма хат юборган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...