Қозоғистонда 6-октябр куни «Береке Банк» ўз логотипини тақдим этди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Аввалроқ Қозоғистондаги «Сбербанк» ўз номини «Береке Банк»га ўзгартирган эди.
«Сбербанк» ва «Байтерек» миллий холдинги ўртасида 23 август куни акцияларни сотиш бўйича битим тузилган эди. Битим суммаси эълон қилинмаган.
«Маданиятимизда ‘береке’ сўзи алоҳида маънога эга. Ривожланиш ва бошқаларнинг ривожланишига ёрдам бериш орқали биз одамлар эркинроқ орзу қилишлари, кўпроқ ютуқларга эришишлари, фаровонликка интилишлари учун бутун бир янги имкониятлар дунёсини очамиз», — дейилади банк матбуот хизмати хабарида.
«Береке Банк»нинг авваллари «Сбербанк Kazakhstan» бўлган бутун филиал тармоғининг ребрендинги тизимли равишда амалга оширилади ва тахминан олти ой давом этади.
Изоҳ (0)