Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида муқаддам уч маротаба судланган 42 ёшли эркак бошқа бир фуқаро билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 29 сентябрь куни соат 07:30 ларда муқаддам уч маротаба судланган Қ.Б. Булоқбоши тумани марказида жойлашган маданият ва истироҳат боғи олдида фуқаро Х.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, уни ўлдириш билан қўрқитган.

Шундан сўнг Қ.Б. боғ яқинидаги савдо дўконидан бир дона хўжалик пичоғини олиб келиб, Х.Р. нинг чап кўкрак соҳасига икки маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 97-моддасининг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди