Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 октябрь ҳолатига кўра, АҚШнинг умумий тўланмаган давлат қарзи 31 триллион доллардан ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Бу 1993 йилдан бери мамлакат ғазначилиги томонидан белгиланган қийматлардаги давлат қарзининг максимал миқдори. Ўша вақтда у 4,3 триллион долларни ташкил этган, шундан кейин доимий равишда ўсиб борган.

Натижада, 2022 йил октябрь ойи бошига келиб, у 31,12 трлн долларга етди. Ушбу суммадан АҚШнинг ҳукумат ичидаги қарзи 6,82 триллион долларни, қолган (давлат) қарзи 24,29 триллион долларни ташкил этди.

Мамлакат президенти Жо Байден ўтган йил охирида маъқуллаган жорий қарз чегараси 31,4 триллион долларни ташкил этади.

Февраль ойи бошида АҚШ давлат қарзи 30 триллион доллардан ошиб кетган. Бу COVID-19 пандемиясининг оқибатларига қарши курашиш учун сарфланган маблағлар, жумладан, ишсизлик нафақалари ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш туфайли содир бўлган.

2022 йил май ойида Конгресснинг Бюджет бюроси қарз юки ортиб кетган тақдирда инвесторлар АҚШнинг қарзни тўлаш қобилиятига ишончини йўқотиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

Бу фоиз ставкаларининг кескин ошишига ва инфляциянинг ўсишига олиб келади, — дея таъкидлайди агентлик.

Июнь ойида АҚШда инфляция кўп ўн йилликдаги энг юқори даражага етиб, 9 фоиздан ошган. Июль ойида эса у 8,5 фоизгача, август ойида эса 8,3 фоизгача секинлашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради