Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яқинда журналистлар катта пул ишлаш имконини берадиган ижодий фаолиятида муваффақият қозонган туркиялик актёр ва актрисаларнинг рўйхатини тузди. Уларнинг даромадлари бир нечта таркибий қисмлардан иборат: омадли лойиҳалар ва реклама компаниялари, деб ёзади «Кинофорум».

Фото: Коллаж

Фото: Коллаж

Киванч Татлитуғ

Балки актёр ўғли Кузей Эфе туғилгандан сўнг ўз меросхўри учун жуда катта империя яратишга қарор қилгандир. Ҳозир ҳам журналистлар Киванч Татлитуғнинг Туркия ерларининг ярмини сотиб олганини, қолган ярмини эса ўйлаб кўрмоқчилигини айтишни яхши кўради. Аммо актёрнинг режалари уларнинг тахминлари билан тўғри келмагани маълум бўлди. У Нью-Йоркда квартира сотиб олишга қарор қилди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

2022 йил актёр учун жуда самарали йил бўлди. Рақамли платформалар учун 2 та лойиҳа, Netflix учун янги фильмнинг суратга олиш ишлари яқинда якунланди. Таниқли автомобиль брендининг реклама компаниясида иштирок этиш, шунингдек, кўп йиллардан бери ишлаётган таниқли бренднинг джинси кийимлар ва идишларни ювиш воситаларининг рекламаси актёрга яхши даромад келтираётгани шубҳасиз.

Йил охирида эса «Агар подшоҳ ютқазса» телевизион лойиҳасини суратга олиш ишлари бошланади. Умуман олганда, 2021—2022 йиллар давомида Киванч тахминан 40 миллион турк лираси (2 154 867 доллар) ишлаб олди. Маълумотларга кўра, машҳур актёр 15 миллион доллар бойлиги билан Туркиянинг энг бадавлат актёрларидан бири ҳисобланади.

Марям Узерли ва Жан Яман

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Марям Узерли ва Жан Яман Киванчдан кейинги ўринни эгаллади. Уларнинг ҳар бири 10 миллион доллар бойликка эга. Ҳозирда актёрлар ўзлари иштирок этаётган хорижий лойиҳалар ва рекламаларда рол ўйнаб, пул ишлашни афзал кўрмоқда. Айни вақтда Марям ҳам, Жан Яман ҳам Disney+ билан шартнома имзолади.

Марям Узерли Туркиядаги энг кўп ҳақ тўланувчи аёл актрисадир. У тез-тез реклама роликларида иштирок этади. Ҳатто Россиянинг косметика компанияси учун суратга тушди ва бунинг учун 1 миллион доллар олди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Туркияни тарк этган Жан Яман эса ҳали ҳам турк актёри сифатида таниқли. Унинг бу қарори карьерасига таъсир қилмади. Италиянинг «Денгиз каби бинафшаранг» телесериали, макарон маҳсулотлари ва Mercedes-Benz Italia брендининг рекламасида иштирок этди. Динея + нинг янги «Турк» лойиҳасида суратга тушиш учун ҳам у ватанига келиши шарт эмас, чунки лойиҳа Венгрияда суратга олинади.

Ханде Эрчел

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Улардан кейинги ўринни Ханде Эрчел эгаллади, унинг бойлиги 8 миллион долларга яқин. Телевидениедаги муваффақиятли лойиҳалар, айниқса, дунёнинг кўплаб мамлакатларига сотилган «Эшигимни қоқ» сериали унга Disney+ рақамли платформаси билан шартнома имзолаш имконини берди. Актриса реклама соҳасида кўплаб брендлар билан фаол ҳамкорлик қилади, бу эса унга катта даромад келтиради.

Серенай Сарикая

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Серенай Серикаянинг бойлиги 6 миллион долларга яқин. Сўнгги пайтларда актрисанинг даромади амалий реклама компанияларидан иборат. Турк сериалларидаги битта эпизод учун актриса 100-150 минг турк лираси (5000-8000 доллар) ни ва битта реклама компанияси учун 2-3 миллион турк лираси (107000-161000 доллар) ни олиши ҳисобга олинса, 2019 йилда телевизор экранларида охирги марта суратга тушган сериалдан кейин актрисанинг бундай даромадга эга бўлиши ажабланарли эмас.

Демет Ўздемир

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Демет Ўздемирнинг бойлиги 5 миллион долларга баҳоланмоқда. Демет муваффақиятли актриса бўлиб, унинг машҳурлиги кўплаб мамлакатлар томонидан сотиб олинган «Эркин қуш» сериалидан сўнг кескин ошди ва бу унинг чет элда машҳурлигини таъминлади. «Сиз туғилган уй — сизнинг тақдирингиз» драмасидаги иштирокидан сўнг у Netflix ва телевидение учун бир неча лойиҳа ва рекламаларга таклифлар олди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди