• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Эргаш Каримов билан муҳаббатга тўла ҳаёт кечирдик». Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Каримова билан суҳбат (видео)

    «Дарё» мухбирлари 1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан устоз санъаткор, 86 ёшни қаршилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Каримовани йўқлади. Бир вақтлар ўзбек санъатидаги энг бахтли жуфтлик саналган Роза Каримова марҳум турмуш ўртоғи, улар асос солган миниатюралар театри ва шахсий ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

    — Эргаш Каримов билан аввалги театр ва рассомчилик институтида бирга ўқиганмиз. 2-3 йил бирга ўқиб, бир-биримизни яхши билгач оила қуришга қарор қилганмиз. Шукрки, ҳаётимиз меҳрга тўла ўтди. Шу боисдан халққа танилиб, омадимиз кулиб боқди.1965 йил Ўзбекистон телеведениесидаги «Ёшлар» студиясида миниатюралар театри очилди. Эргаш Каримов студиянинг бош муҳаррири Элбек ака билан дўстлашиб қолди. Улар бир-бири билан шунчалик яқин дўст бўлишдики, ҳатто уйдаги ишларни ҳам бир-бири билан маслаҳатлашиб қилишарди. Тез орада студияда янги қаламкашлар иш бошлади. Эргаш акам қизиқчиликка мойиллиги юқори бўлган ижодкорларни студияга ишга жалб қилди. Эргаш Раимов, Алп Жамол ва Фарҳод Мусажонов каби кўплаб қаламкашлар иш бошлашди.

    Фото: Роза Каримова шахсий архивидан

    Фото: Роза Каримова шахсий архивидан
    Барча ижодкорлар йиғилиб, одамлар чалғитмаслиги учун хоналарининг эшикларини қулфлаб, сценарийларни ёзишарди. Телеминятуралар машҳур бўлиб кетганидан кейин вилоятлардан раис ва бригадирлар келиб Эргаш акани излашарди. У пайтда Ўзбекистон телевидениясида асистент бўлиб ишлардим. Шунда Убай Бурҳон ёнимга келиб: «Эргаш акани топиб келинг», дерди. Турмуш ўртоғим шахмат ва билярд ўйинларини яхши кўрарди. Ўйингоҳга келсам ютаётган бўлса, яхши кайфиятда кутиб оларди. Ютқазаётган бўлса «Нимага келдинг? Ўзи ишдан қочиб шу ерга келдим-ку», деб койиб берарди. «Пахтакор ютганда, ютқазганда» деган миниатюралар ҳам ўша жараёнда ёзилган.

    Фото: Роза Каримова шахсий архивидан

    Фото: Роза Каримова шахсий архивидан
    У пайтда томошабинлар кинога эмас, миниатюрага ишқибоз бўлиб қолган эди. Ҳар икки-уч кунда телевиденияга қоп-қоп хатлар келарди. Хатлар орасида «Эргаш ака мен ичкиликни ташладим, сизга раҳмат» каби ижобий гапларни ўқиб, қувониб кетардик. Сценарий муаллифлари хатларни бирма-бир ўқиб, шунга қараб режалар қилишарди.

    «Рашк сабаб театр ва дубляждан кетганман»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    — Институтни битиргач, ишга кириш учун ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига борганман. Улар синов асосида ишга олишларини айтишган. Ўша пайтда «Гамлет» песаси асосида спектакль саҳналаштирилганди. Балл саҳнасида бир йигитга қўлимни тутиб, саҳнанинг у четидан бу четига ўтишим керак эди. Уни актёр Обид Юнусов кўриб қолибди. Бу актёр Ҳасан Йўлдошев билан қадрдон дўст бўлган. Ҳасан ака эса турмуш ўртоғимнинг яқин инсони бўлган. Обид ака турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб: «Эргаш қаерда юрибсан? Хотининг Ҳамза театрида юрибди-ку», деган. Ҳали ишга олинмаган бўлсам ҳам, Эргаш ака ишдан қайтиб тўполон қилганди. У пайтларда Ҳамза театрининг у қадар обрўси йўқмиди, аёлларни у ерда ишлашга юборишмасди. Эргаш ака жанжал қилганидан кейин театрга ишга кириш фикридан қайтиб, дубляжга боргандим. У ерда бир аёл билан танишдим ва иккита фильмнинг дубляжида иштирок этдим. Аксига олиб Обид Юнусов ҳам бу ерда лидер экан. Эргаш акага қўнғироқ қилиб айтгандан кейин уйда яна жанжал бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Анча вақт ўтиб, турмуш ўртоғимнинг ҳовури босилганидан кейин «Нега бундай қилдингиз?, Қаерга ишга боришим керак?», деганимдан кейин «Дубльяжда Наби Раҳимов бор. У хушчақчақ инсон, кўҳликкина қизларни кўрса ёнига келиб гапга солади», деб дубляжга боришимни истамаганини изоҳлади. Шу орада телевиденияда иккита янги бўлим ташкил этилди. Устозим адабий бўлимга таклиф этди. Эргаш акага «Театр ва дубляжда эмас, телевиденияда сизнинг ёнингизда бўламан», деганимдан кейин ишлашга рухсат берди.

    «Эргаш Розага кўп рол бераяпти дейишди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    — Миниатюралар театрига театр актрисалари ҳам таклиф этиларди. Улар тайёргарлик жараёнларида иштирок этишарди-ю, баъзан спектакллари бўлиб қолгани учун съёмкага келишолмасди. Мана шу сабаб мени ҳам миниатюраларга жалб қилишди. Илк ролимни «Икки тийин» номли миниатюрада ижро этганман. Иштироким муҳаррирларга ҳам, томошабинларга ҳам маъқул келган. Аммо баъзи бир ғаламислар «Нега эр-хотин суратга тушиши керак? Эргаш Розага кўп рол бераяпти», деб гап-сўз қилган. Шу орада машҳур шоира Зулфияхоним ўзи ишлайдиган «Саодат» журналига таклиф этган. Эргаш ака ва мендан суҳбат олиб, биз ҳақимизда икки саҳифа мақола чоп этган. Ана шундай кейин ортиқча гап-сўзлар тинган.

    «Дадаси фарзандлариннинг санъаткор бўлишини истамади»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    — Эргаш ака билан бир ўғил ва бир қиз фарзандларни тарбияладик. Қизим шифокор, ўғлим архитектор бўлди. Дадаси фарзандларининг санъаткор бўлишини унчалик истамади. Чунки боланинг ўзида илоҳий хоҳиш бўлиши керак. Мажбурлик сабаб санъатни эгалласа, ижод қилолмайди. Дадаси раҳматли шифокорликка қизиқарди, Озода қизимиз институтга киришига у билан баробар тайёргарлик кўрган. Қаерга борса шифокорликка оид китобларни кўтариб келарди. Шукр, икки боламдан тўрт набиралик бўлдик. Шириндан шакар эвараларим ҳам бор, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Каримова.

    Видеони қуйида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Шерали Жўраевнинг кўп йиллик ҳамкори, 22 ёшида унвон олган, «Баҳор»да чархланган: таниқли раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова 56 ёшда (фото)
    • 19 ёшида танилган, беайб суд залига чақирилган, «қироличалар саҳнаси»га чиққан илк Шарқ санъаткори: Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева 61 ёшда (фото)
    • Паспортдаги исми бошқа бўлган, бир умр шляпа кийган, Швецияда дафн этилган. Ўзбек киноси асосчиларидан бири, режиссёр Мелис Абзаловни хотирлаб

    01.10.2022, 22:42   Изоҳ (0)   60408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонадаги тадбирларда жонли ижрода куйлаш бошланди. Ўқитувчилар байрами шу ташаббуснинг биринчиси бўлди

    01.10.2022, 15:08

    Instagram: Зоҳид Рисқиевнинг аҳволи қандай? Янги машинали бўлган Холиқжон вайнер, Нилуфар Усмонова хонадонидаги байрам

    30.09.2022, 22:50

    Қайғуда ҳам, қувончда ҳам: яқинларининг энг оғир дамларида бирга бўлган машҳурлар (фото)

    30.09.2022, 19:06

    Британиялик машҳур ҳуқуқшунос Амал Клуни офисга кийиниш услубида амал қиладиган қоидалар (фото)

    30.09.2022, 17:12

    Хонанда Шакира солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун Испанияда суд қилинади

    30.09.2022, 13:44

    ССВ автоҳалокатга учраган собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берди

    30.09.2022, 10:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.