Бош прокуратура матбуот хизмати Ички ишлар вазирлиги ходимини қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилганини хабар берди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё» сўровига асосан аниқлик киритишича, воқеа Тошкент шаҳрида юз берган. 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
«Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)