Тошкентда қатор йўл қоидабузарликларини қайд этувчи янгича камералар синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти Австриянинг Гланс Гресселчафт Tashkent корхонасининг рақамлаштириш бўйича таклифини ўрганмоқда. Интеллектуал фото видеони қайд этиш камералари Алишер Навоий кўчасида ўрнатилган.
Янги камералар йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)