Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилнинг январидан бери Буркина-Фасони бошқариб келаётган подполковник Пол-Анри Сандаого Дамиба ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлаштирилгач, мамлакатни тарк этди. У Того республикасига кетган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Буркина-Фасонинг янги раҳбари капитан Иброҳим Траоре бўлди, у ҳарбий тўнтаришга раҳбарлик қилганди. Траоре қасамёд қабул қилингунча мамлакатни бошқариб туради.

Reuters хабарига кўра, Дамибанинг ўзи янги тўқнашувлар ва қурбонлар бўлмаслиги учун истеъфога чиқишни таклиф қилган. Бунинг эвазига у бир қанча шартларни илгари сурган, хусусан, ўзи ва тарафдорларининг хавфсизлигини кафолатлашни сўраган.

Сентябрь ойи охирида Буркина-Фасода 2022 йил бошидан бери иккинчи давлат тўнтариши содир бўлди. Траоренинг сўзларига кўра, қишки давлат тўнтаришида Дамибанинг ҳокимиятга келишига ёрдам берган ҳарбий гуруҳ уни жангарилар билан кураша олмагани учун лавозимидан четлаштиришга қарор қилган. Худди шу сабабга кўра, Дамиба ҳам ўзидан олдинги Рок Марк Каборни ағдарган эди.

Буркина-Фасо Ғарбий Африкадаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири бўлиб, аҳолиси тахминан 22 миллион кишини ташкил этади, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса йилига 988,3 долларга тенг. Reuters агентлигига кўра, «Ал-Қоида» ва ИШИД ташкилотларининг жангарилари мамлакат ҳудудининг бир қисмини назорат қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди