Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-турида «Қизилқум» ва «Металлург» жамоалари 29 сентябрь, пайшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Фото: «Қизилқум»

Фото: «Қизилқум»

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмайди. Иккинчи бўлимни эса фаолроқ ҳаракат қилган «Металлург» ҳисобни очди. 51-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди. Учрашув сўнгида «Қизилқум» аъзоси Олег Зотеев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Ғалабани қўлга киритган «Металлург» очколари сонини 26 тага етказиб, 7-ўринни банд этган бўлса, «Қизилқум» 32 очко билан 5-поғонани банд этди.

Суперлига

20-тур баҳси

29 сентябрь, пайшанба

«Қизилқум» — «Металлург» 0:1

Гол: 0:1 — 51  Забиҳилло Ўринбоев.

«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобурбек Йўлдошев,, 5. Дилшод Жўраев (21. Орифхўжа Абдухолиқов, 80) 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич, 14. Файзулло Қамбаров, 18. Даврон Анваров (43. Пол Комолафе, 46), 25. Азизбек Усмонов (32. Илҳом Кенжаев,  65), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев.

«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (16. Жасур Холтўраев, 81), 10. Бектемир Абдуманнонов (27. Ихтиёр Тошпўлатов, 85), 14. Аброрбек Тошқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 90+1), 18. Анвар Ғофуров, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80. Фаррух Иброҳимов, 97. Муҳаммадали Алиқулов (8. Беҳруз Шодмонов, 46), 94. Фарҳод Бекмуратов.

Огоҳлантиришлар: Темурхўжа Абдухолиқов (16), Керим Палич (28), Забиҳилло Ўринбоев (33), Игнатий Нестеров (45), Пол Комолафе (73), Олег Зотеев (82), Анвар Ғофуров (82), Фарҳод Бекмуродов (88).

Четлатиш: Олег Зотеев (90+3).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди