«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси парижликлар билан шартномани узайтириш ҳақида ўйламаяпти, дея хабар беради Чемпионат нашри.
Олдинроқ Месси Францияга мослашгани ва футболдан завқланаётганини айтиб ўтганди. Шундан сўнг «Барселона» Леони ортга қайтаришга ҳаракат қилаётгани хабар қилинганди.
Месси 2021 йил ёзидан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
35 ёшли ҳужумчи 2022/23 йилги мавсум Франция чемпионатида 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)