Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев фуқарони аввалига бўғиб, сўнгра тепкилаган ИИБ ходимларига нисбатан оқлов ҳукмини чиқарган суд ҳақида фикр билдириб, «Яшасин одил суд» деди. Бу ҳақда у ўзининг шахсий Telegram каналида ёзди.
Судларимиз суд бўлмай қолди, деганда нима назарда тутилганини бошқалар ҳам тушуниб бораётган бўлса керак. Қийноқ, зўравонлик», — дейди депутат бу ҳақда фикр юритар экан.Чироқчида ўғриликда гумон қилинган 32 ёшли фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилиши Ўзбекистонда Ички ишлар ходимларининг фуқароларга зўравонлигининг яққол намунаси сифатида тилга олинади.
«Чироқчи воқеаси» айбдорлари ишини кўриб чиққан Олий суд судьяси Камолиддин Толлибоев раислигидаги судлов ҳайъати марҳум Юсуф Абдураҳмонов ўлимида айбланганлар — Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Нурбек Овлаевни 2 йил 6 ой ИИБ тизимида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Анвар Жонқобиловни эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ойга қамаганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Шерзод Раҳмонов эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Профилактика инспектори Адҳам Тожиноров ҳам 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Бобурмирзо Ғайратовга эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов икки нафар ИИБ ходимининг зўравонлиги ҳақида маълумот берар экан, иш Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида аппелация тартибида кўриб чиқилганини маълум қилган.
Изоҳ (2)
Assalomu aleykum, men bir narsaga hayron qolyapman bundan sal kam yarim yil oldin meni yaqin qoshnim uchastka noziri bn gap tortishib bir shapaloq urganmi yoqmi xaligacha qamoqda saqlanayapdi sudi 2 marta boldi xali tugamadi agar ichki ishlarni ozgina turtip qoysa 6 oydayam sud tugamasayu bu ichki ishlar xodimlari oddiy fuqaroni ustiga chiqip sakrab tepkilab ikki kishilab ursayu oqlanib ketovrsa adolat qayerda qoladi xalq pista pochoqmi?
Gap yoo, qonun ishladi, ammo qani Surxondaryoliklarni o`zi og`zi shalloqi bo`ladimi deyman degan joyi, paxtakorlar ishlaringga omad. silliqlab obchiqish yarashouradi, Surxondaryoliklardan uzur so`rasin va o`zi ham javobgarlikka tortilsin