Фарғона ва Тошкент вилоятларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Уларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари фош этилган.
Жумладан, Қувасой шаҳрида «Қ.» МЧЖ раҳбари Ш.К. томонидан пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти давомида 2,4 миллиард сўм, Учкўприк туманида «А.» МЧЖни норасмий бошқариб келган А.Э. томонидан 2 миллиард сўм ҳамда Бўстонлиқ туманида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цехлар ташкил этган Х.Н.томонидан давлат ва жамият манфаатларига 582,4 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)