• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Ўзбекистон банкларида омонатлар: улар қанчалик кафолатланган?

    Ҳар бир инсонда банкларда омонат очиш олдидан уни ким кафолатлаши тўғрисида саволлар пайдо бўлиши мумкин. «Дарё» Ўзбекистонда омонатлар қанчалик кафолатланганини таҳлил қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Банк фуқаролардан омонатларни жалб қилиши учун Ўзбекистон Марказий банкидан лицензия олиши керак бўлади. 

    Шу тариқа омонатлар, фуқаролардан омонатларни жалб қилиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилотга топширилган.

    Банклар фуқароларнинг омонатларини фаолият учун ресурс сифатида ишлатишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Марказий банки нафақат банклар фаолиятини лицензиялайди, балки уларни тартибга солади ва назорат қилади.

    Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

    Пул маблағларни омонатга қўйиш бўйича банклар таклифларини кўриб чиқаётганда, ҳар кимда «менинг пул маблағларим қанчалик ҳимояланади?», «банк банкрот бўлган тақдирда омонатни қайтариш муддати қандай?» каби саволлар пайдо бўлади.

    Давлат томонидан омонатларни кафолатлаш тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим муайян вазиятлар рўй берганда фуқароларга пул маблағларни қайтариб беришни таъминлайди.

    Ушбу тизим омонат ҳажми ва валютасидан қатъий назар унинг 100 фоиз қайтарилишини кафолатлайди.

    Омонатларни тўлиқ ҳажмда қайтариш кафолати Ўзбекистон Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4057 сонли Фармонига асосан киритилган.

    Бундай тизим эса барча мамлакатларда ҳам ишлайвермайди. Масалан, Россияда давлат омонатларни фақат 1,4 миллион рублгача (196 миллион сўм) қайтаришни кафолатлайди.

    Ўзбекистонда омонатларни кафолатлаш ва қайтариш бўйича масъул давлат ташкилоти омонатларни кафолатлаш Фонди ҳисобланади. 

    Фонд Ўзбекистоннинг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ фаолият юритади.

    Қандай вазиятларда фуқароларнинг омонатларини қайтарилиши Фонд томонидан кафолатланади?

    Ушбу банк лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатларини қайтарилиши Фонд томонидан кафолатланади.

    Омонатларнинг қайтарилиши банк қайта ташкил этилган ҳолатларда кафолатланмайди, чунки омонатлар сақланадиган ҳисобварақлар сақланиб қолади.

    Банкда омонатни сақлаш муддати учун фоизлар бўйича тўловлар кўзда тутиладими?

    Омонатларни кафолатлашда уларнинг суммаси фоиз тўловларисиз қайтарилиши кўзда тутилган. 

    Аммо, агар омонат шартларида фоизларни капитализациялаш кўзда тутилган бўлса, бунда Фонд капитализацияланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда омонат қайтарилишини кафолатлайди.

    Омонатларни қайтариш учун Фонд маблағлари қаерда сақланади ва улар қандай шаклланади?

    Фонд маблағлари Ўзбекистон Марказий банкида сақланади ва банкларнинг бадаллари ҳисобидан шаклланади.

    Қайси ҳолларда Фонд томонидан фуқароларнинг омонатларини қайтарилиши кафолатланмайди?

    Фонд томонидан қуйидаги пул маблағлари кафолатланмайди:

    • қонун ҳужжатларида кафолатлашнинг махсус тартиби назарда тутилган омонатлар;
    • фуқаролар томонидан банкларга ишонч бошқаруви учун ўтказилган маблағлар;
    • тақдим этувчининг ҳисобварақларидаги маблағлар;
    • компания ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги маблағлари, агар ушбу ҳисобварақлар тадбиркорлик фаолияти муносабати билан очилган бўлса;
    • фуқаролар томонидан мазкур банк ёки учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган маблағлар;
    • Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган Ўзбекистон банклари филиалларига жойлаштирилган омонатлар.

    Банк лицензияси чақириб олинган тақдирда кимдан ва қайси муддат ичида омонатларингизни қайтариб оласиз?

    Фуқароларнинг омонатларини қайтарилиши банк ва Фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Банклардаги омонатларни тўлаб бериш тартиби 4 босқичдан иборат:

    — Банкнинг тугатиш комиссияси Марказий банк томонидан лицензия чақириб олинган кундан эътиборан 2 ой мобайнида кредиторларни (қарз берувчилар) аниқлаш ва дебиторлик қарзларни ( банкка тегишли қарзлар суммаси) ва Марказий банк мажбурий захира фондига ўтказилган маблағларни олиш;

    — Тугатиш комиссияси 10 кунлик муддатда Фондга зарур ҳужжатларни ва омонатларни тўлаб бериш учун фонддан зарур маблағлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт;

    — Фонд, ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида банклардаги омонатларни тўлаб бериш тартиби ва муддати тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилади;

    — Фонд эълон қилган кундан бошлаб 10 кун ичида омонатларни қайтарилишини бошлаши шарт. Қайтариш Фонд белгилайдиган банк томонидан амалга оширилади. 

    Ўзбекистонда омонатлар билан вазият қандай?

    Ўзбекистон банкларида миллий валютадаги омонатларнинг максимал фоиз ставкаси 24 фоизни, минимали эса 15 фоизни ташкил этади.

    Аксарият банклар йиллик 22 фоиз ставка билан депозитларни таклиф қилади. Шу йилнинг кузида мамлакатнинг 29 та банкида 10 ойдан 3 йилгача муддатга омонат очиш мумкин бўлади.

    Ҳозирда 32 та банкдан фақат 29 таси миллий валютада омонатлар таклиф қилмоқда. «Ўзагроэкспортбанк», «Равнақ банк», Hi-tech банк банклари томонидан вақтинчалик омонатлар таклиф этилмаяпти.

    Натижаларга кўра, жисмоний шахсларга таклиф этиладиган қулай юқори фоизлар билан омонатлар бўйича Топ банклар орасидан жой эгаллаган банклар:

    • TBC Bank — фоиз ставкаси 23 фоиз, омонат минимал миқдори 10 минг сўм, омонат муддати 24 ой;
    • «Анор банк» — фоиз ставкаси 23 фоиз, омонат муддати 13 ой, минимал миқдори 100 минг сўм;
    • «Агробанк» ва «Универсал банк» — йиллик фоиз ставка 23 фоиз, омонат муддати 13 ой, минимал қиймати 500 минг сўм;
    • «Мадад инвест банк» — фоиз ставкаси 24 фоиз, омонат муддати 13 ой, минимал миқдори 1 миллион сўм.

    Бундан ташқари Ўзбекистондаги 32 та банкдан фақат 25 таси хорижий валютада омонатлар таклиф этмоқда. 

    Сентябрь ойида 1 йилгача ва ундан юқори муддатга хорижий валютадаги барча омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкалар 4,4 фоизни ташкил этди.

    Бугунги кунда «Ўзагроэкспортбанк», «Савдогарбанк», TBC Bank, «Тенге банк», «Даврбанк», «Равнақ банк», Hi-tech банк томонидан хорижий валютада омонатлар таклиф этилмаяпти.

    Жисмоний шахсларга хорижий валютада таклиф этилаётган қулай, юқори фоизлар билан офлайн омонатлар бўйича Топ банклар орасидан жой эгаллаган банклар:

    • «Турон банк» — фоиз ставкаси 5,7 фоиз, омонат муддати 12 ой, минимал миқдори 10 доллар;
    • «Қишлоқ қурилиш банк» — фоиз ставкаси 5 фоиз, минимал миқдори 100 доллар, муддати 36 ой;
    • «Анор банк» — фоиз ставкаси 5 фоиз, минимал миқдори 100 доллар, муддати 24 ой.

    Маълумотларга кўра, 32 банкнинг 11 тасида омонатлар бўйича фоиз ставкаси 5 фоиздан ошмайди.

    Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайти маълумотларидан фойдаланилди.

    28.09.2022, 13:20   Изоҳ (0)   39220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Туркия икки кун ичида МИР карталарига муқобил тўлов тизими тафсилотларини эълон қилади

    28.09.2022, 11:53

    Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?

    27.09.2022, 23:38

    Ўзбекистонда 2022—2023-ўқув йили учун таълим кредитларининг 76 фоизи аёлларга ажратилган — Марказий банк

    27.09.2022, 22:42

    Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бири Ўзбекистонда шўъба банкини очмоқчи

    27.09.2022, 17:12

    Қирол Чарльз III 2024 йилнинг ўрталарида Британия банкнотларида пайдо бўлади

    27.09.2022, 12:28

    АҚШ Конгресси Украинага 12 млрд долларлик янги ёрдам пакетини ажратишга келишиб олди

    26.09.2022, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.