АҚШ Конгресси аъзолари Украинага қўшимча ёрдам пакети ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу 12 миллиард долларни ташкил этади, деб хабар беради Reuters.
Унга кўра, қонун лойиҳаси 1 октябргача кўриб чиқилади. АҚШ президенти Жо Байден 3 сентябрь куни Конгрессдан Украина учун янги ёрдам пакетини сўради.
Маблағлар 2023-молиявий йилнинг биринчи чорагида тақдим этилиши режалаштирилган.
Оқ уй маълумотларига кўра, бу маблағлар янги қуролларга, шунингдек, Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Аввалроқ Пентагон Украина учун 2,2 миллион долларлик камикадзе дронларни сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди.
АҚШ ҳукумати 24 февралдан бери Украинага тахминан 18 миллиард доллар ажратди.
Изоҳ (0)