Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир пиёла чой ёки қаҳва билан бирга истеъмол қилинадиган круассанларни — қат-қат хамир ва шоколаддан мазали француз ширинликларини тайёрлаш мумкин. Хамирнинг ичига солинадиган шоколад ўрнига ўзингизга ёққан мурабболарни ҳам қўшсангиз бўлади.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар:

  • тухум —  1 дона
  • сув — 1 қошиқ
  • қора шоколад — 120 г
  • қат-қат хамир — 500 г
Тайёрланиши:
  1. Печни 180 даража ҳароратда қиздириб олинг. Пишириш варағини пергамент қоғоз билан ёпинг. Тухумга сувни қўшиб уни вилкалар билан кўпиртиринг. Шоколадни майда қилиб тўғранг.
  2. Хамирни ён томони тахминан 40 см бўлган квадрат шаклида ёйиб, уни 8 та тенг тўртбурчакларга бўлинг ва уларни диагонал равишда иккита бир хил учбурчакка кесиб олинг.
  3. Ҳар бир учбурчакнинг кенг учига 2-3 чой қошиқ шоколад қўйинг. Шоколадни хамирни ён томонига қўйиб, ўрамалар ҳосил қилинг.
  4. Круассанларни пишириш варағининг териб, устига тухум аралашмасини суртинг ва 15-20 дақиқа давомида илиқ жойда қолдиринг. Ширинликларни қизаргунга қадар 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди