• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонунлар ишлади»: Расул Кушербаевни онасидан сўккан фуқаро 9 млн сўм жаримага тортилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видеомурожаат йўллаб, унда сурхондарёлик фуқаро уни онасидан сўкканини билдирганди. Депутатнинг маълум қилишича, ҳақорат бўйича иш судда кўриб чиқилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Қайд этилишича, 23 сентябрь куни  жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида фуқаро Санжар Султоновнинг ҳақорат қилганига доир иш кўриб чиқилган. Кушербаев ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этган.

    Суд Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 миллион сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилган. Якунда депутатга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар Султоновдан маънавий зарар ундириши мумкинлиги тушунтирилган.

    Ҳақорат жавобгарликка сабаб бўлади, ҳақоратдан тийилайлик, — дейди депутат.
    Ўзи нима бўлганди?

    Фуқароларга қулайлик нуқтаи назаридан Telegram’да «Кушербаевга мурожаат» номли канал очилган. У ерда мурожаатлар актуаллигига қараб эълон қилиб борилади ва масъул идора-ташкилотлар уларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўради.

    Депутат канал очилишидан мақсад фақат фуқароларга ёрдам бериш эканини айтиб, кимнидир сўкиш ёки ҳақорат қилиш назарда тутилмаганини билдирган.

    Унинг маълум қилишича, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани депутати Зоҳида Ўзбекованинг турмуш ўртоғи бўлган фуқаро Санжар Султонов каналдаги мурожаат юзасидан ижтимоий тармоқ орқали Расул Кушербаевни ҳақорат қилган.

    Санжар Султонов унга тегишли жойи бўлмаса ҳам, каналдаги мурожаат сабаб мени депутат сифатида вафот этган онамни ҳақорат қиляпти. Чидаб бўлмайдиган даражада, тўғриси. Мен бунга шунчаки қараб туролмайман. Агар бошқа жойда бўлганида, ўзим билардим нима қилишни. Лекин у киши бутун тармоқда мени сўкиб, тағин раҳматли онамни ҳақоратлаяптими, билиши керакки, бу мамлакатда бировни ҳақоратлаш шунчаки жавобсиз қолиб кетмайди.Санжар Султонов, сиз қонун олдида жавоб берасиз. Депутатни, фуқарони ҳақорат қилганингиз учун. Мен бу ишни шунчаки ташлаб қўймайман. Максимал чора кўрилиб, жавоб берасиз, мен сизни шу жавобгарликка тортқизаман, — деганди у Facebook’даги саҳифасига жойлаган видеосида.
    Қонунчилик палатаси депутати шахсан ички ишлар вазирига ариза юборган. Фуқаронинг жазо олгани эса бутун халққа кўрсатилади.

    Бундан ташқари, Расул Кушербаев кузатувчиларига бошқа бир фуқарони ҳақорат қилмаслик кераклигини, бу учун қонунда тегишли жазо чоралари борлигини эслатиб ўтган.

    Бойсунлик фуқаролар бўлса, ўша оғзи шалоқ фуқарога етказиб қўйинглар: у одам қонун олдида жавоб беради. Агар қонунларимиз ишласа, албатта, у киши жазога тортилади, — дея сўзларини тугатган депутат.

    24.09.2022, 16:16   Изоҳ (0)   9368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Ўзбекистон билан алоқаларини C5+1 форматида мустаҳкамлайди

    24.09.2022, 15:18

    Ўзбекистоннинг олис ҳудудларида кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

    24.09.2022, 14:49

    Самарқандда 250 нафарга яқин мансабдор жавобгарликка тортилди

    24.09.2022, 14:24

    Ўзбекистон 8 ойда АҚШга 220 тонна қалампир экспорт қилди

    24.09.2022, 13:40

    Самарқандда 11 та қурилиш-пудрат ташкилоти сохта маълумотлар асосида «Шаффоф қурилиш»да ғолиб бўлгани аниқланди

    24.09.2022, 13:11

    Ўзбекистондаги қўшма тиббиёт факультетларида 2 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда — ССВ

    24.09.2022, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.