Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Тошкент метрополитени» ДУК коррупциянинг олдини олиш хизмати ходимлари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида 22 сентябрь куни метрополитен таркибий тузилмасида коррупцияга оид жиноят ҳолати аниқланди.

Фото: «Тошкент метрополитени»

Фото: «Тошкент метрополитени»

Жумладан, метрополитен таркибий тузилмаси ходими бўлган Р.Р. фуқаро Л.Л.нинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйиш эвазига минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ходимга нисбатан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда қамоққа олинган.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар