Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Ямал» авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига илк парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Қайд этилишича, 22 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да ушбу авиакомпанияга тегишли Airbus А321 самолёти Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. Самолёт Москва—Урганч—Москва йўналиши бўйича 208 нафар йўловчини олиб келди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Москвадан Урганчга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бундан аввал «Ямал» авиакомпанияси Наманган ва Самарқандни Москва билан тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Дунё
Литвада ҳам рус тилини ўқитишдан воз кечиш таклиф қилинди