Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерациясида фарзандлари билан ишсиз қолган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, фуқаро Ш.П. 2022 йил июль ойида Россия Федерациясига икки нафар фарзанди билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган. Аммо август ойида ишсиз қолгани сабабли мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган.

Шу сабабли Ш.П. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фуқаро Ш.П. 22 сентябрь куни Uzbekistan Airways компанияси ҳамкорлигида Санкт-Петербург–Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?