Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтган йили дунёда бой одамларнинг сони тез суръатлар билан ўсди, бунга фонд бозори ва уй-жой нархларидаги ўсиш туфайли эришилган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Credit Suisse’нинг сўнгги йиллик бойлик ҳисоботига кўра, ўтган йили 5,2 миллион киши миллионерга айланган, уларнинг деярли ярми АҚШда бу натижага эришган.

Бу жорий асрда қайд этилган мамлакатлардаги миллионерлар сонининг энг катта ўсиш кўрсаткичидир, — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб миллионерларнинг умумий сони 2021 йил охирига келиб 62,5 миллионни ташкил қилган.

20 сентябрда эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, ўтган йил охирида глобал умумий бойлик 9,8 фоизга ўсиб, 463,6 триллион долларни ташкил қилган.

Иқтисодиёти етакчи икки давлат — АҚШ ва Хитой уй хўжаликлари бойлиги бўйича энг катта ўсишга эришган, ундан кейин Канада, Ҳиндистон ва Австралия жойлашган.

 

Бундай ўсишга эришишда ҳар бир мамлакатга 2021 йилда иқтисодий ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсиши ва уй-жой ёки фонд бозорларидаги кучли фаоллик ёрдам берган бўлиши мумкин.

Бу пандемия даврида сезиларли даражада ёмонлашган глобал тенгсизликни яна бир бор кучайтирди.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йил глобал қашшоқликка қарши курашда тарихий муваффақиятсизлик юз берган, бунда дунёдаги энг камбағал аҳоли сони 20 йил ичида биринчи марта кўпайган.

Ўшандан бери умумий қашшоқлик кўрсаткичи яна бир оз пасайган бўлса-да, бу йил яна пандемия, Украинадаги уруш ва инфляциянинг узоқ давом этаётган оқибатлари туфайли ўн миллионлаб одамлар ўта қашшоқликда яшаши мумкин.

Аввалроқ кейинги йилларда миллионерлар сони кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)