АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да «Online» муддатли омонатига маблағлар қабул қилиш давом этмоқда.
Ушбу омонат турига маблағ қўйиш билан, келажак учун фойдали ва ишончли сармоя яратиш имконига эга бўласиз. Зеро, у сизга маблағларингизни қисқа муддатда сезиларли кўпайтириш имконини беради. Шунингдек, сиз исталган вақтда ва исталган жойда пул маблағларингизни омонатга жойлаштиришингиз мумкин.
Ушбу омонат турида қуйидаги қулайликлар мавжуд.
Хусусан, омонат очилган кундан бошлаб, ҳисобланган фоизлар ойма-ой тўлаб борилади. Табиийки, пулларингиз хавфсизликда сақланади.
Омонатга маблағлар 6 ойга йиллик 21 фоиз ставкада қабул қилинмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, омонатнинг энг кам миқдори 1 000 000 сўм ва келгусида қўшимча киритиш имконияти мавжуд эмас.
«Online» омонатини очиш учун смартфонга Play Market’дан АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг QUANT мобил иловасини юклаб олиб, рақамли идентификасиялаш тизимидан ўтасиз. Бунинг учун банк картасига эга бўлишингиз талаб этилади.
Сизни қизиқтирган омонатлар бўлимини топиб, маблағларингизни жўнацангиз кифоя.
«Online» омонатларга, оддий омонатларга фоизлар ҳисоблангандек ҳисобланади ҳамда пул электрон ҳамёнга ўтказилади. Фоизларни ҳисоб-китоб қилиш учун депозит калкуляторидан фойдаланишингиз мумкин. Бир неча дақиқа ичида маблағларингиз жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимида расмийлаштирилади.
Омонатнинг шартларига кўра, ҳар ким ўзи учун энг мос танловни амалга ошириши мумкин. «Online» омонатлар ишончли ва хавфсиздир.Эслатиб ўтамиз, омонатнинг ҳар қандай тури, миқдори ва валютасидан қатъи назар, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан кафолатланади.
«Online» омонатлар ва мобил иловалардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоллар юзага келганда, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг расмий веб сайтида кўрсатилган рақамлар орқали мутахассисларимиз билан боғланишингиз мумкин.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида.
Мурожаат учун:
Телефонлар: +998 78 150 00 55
Қисқа рақам: 1254
Электрон почта: headoffice@qqb.uz
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: @QQBANK$/ЭХ$
Facebook: fb.com/official.ққб.уз
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)