• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Молиявий саводхонлик: депозит ҳақида нималарни билишимиз керак?

    Молия соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай мавзу мураккаб, уни тушуниш учун махсус билимга эга бўлиш керакдек туюлиши мумкин. Бироқ келинг, депозитлар ҳақида осон ва тушунарли тилда маълумотга эга бўламиз. Мавзу бўйича умумий тасаввур ҳосил қилишингиз учун асосий тушунчаларга эътибор қаратамиз.

    Депозит/омонат нима?

    Пул депозити – бу фойда олиш ёки шунчаки сақлаш учун пулларни маълум муддатга банкка қўйиш. Банк ушбу маблағларнинг бир қисмидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин. Масалан, мижозларга кредит бериш, фонд бозорлари ва валюта биржаларида савдо қилиш орқали банк фойда кўриш ҳуқуқига эга.

    Тарихга назар

    Депозитлар милоддан аввалги VII асрда пайдо бўлган. Одамлар пулларини маҳаллий коҳинлар қўлида сақлаган. Бироқ бунинг эвазига ҳеч қандай фоизлар тўланмаган. Омонат билан боғлиқ хизматларни таклиф қилувчи биринчи банклар Европада 808 йилда фаолият бошлаган.

    Депозит турлари

    Энг кенг тарқалган депозитлар:

    • Талаб қилиб олингунча депозитлар. Пулларни сақлаш муддати бўйича қатъий белгиланган чекловлар йўқ, пул қўювчи маблағларидан исталган пайт фойдаланиши мумкин. Фоиз ставкалари бошқа омонат турларига қараганда пастроқ ёки умуман мавжуд эмас.
    • Муддатли депозитлар (маълум муддатга – 6, 12, 24 ойга ва ундан кўпроқ йилга очиладиган депозитлар). Депозит суммаси белгиланган муддат якунлангач эгасига қайтариб берилади. Йиғилган фоизлар омонат муддати давомида (ҳар ой, ҳар кварталда ва ҳ.к.) ёки якунида тўлаб берилади.
    • Жамғариладиган/мақсадли омонатлар. Маълум бир мақсадни (масалан, ўқишга тўлов қилиш, машина ёки квартира сотиб олиш) кўзлаб пул тўплаш учун очилади. Одатда ушбу омонат узоқ муддатга жойлаштирилади ва бошқа кўплаб депозитлардан фарқли равишда, ҳисобни тўлдириб бориш имконини беради.
    Афзаллик ва камчиликлари

    Депозитнинг яхши тарафлари:

    • Ўзбекистонда ҳар қандай шартлар асосида ва ҳар қандай валютада очилган барча депозитлар Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ҳимояланган. Агар банк билан нохуш ҳодиса юз берган тақдирда ҳам, пул қўйган киши зарар кўрмайди.
    • Депозитлар – бу кафолатланган пассив даромад. Мукофот мижоз иштирокисиз автоматик равишда жамғариб борилади.
    • Депозитлар турли шартларга эга. Шартларнинг баъзиларига кўра, мижоз ўз маблағларини исталган пайт ечиб олиши мумкин.
    • Фойдани олдиндан ҳисоблаб чиқиш имкони мавжуд. Бунинг учун банкнинг расмий сайтидаги онлайн калкулятордан фойдаланиш ёки мустақил равишда фойда миқдорини аниқлаб олиш мумкин.
    • Пулга эга бўлиш механизми имкон борича тушунарли ва махсус билимга эга бўлишни талаб этмайди.
    • Расмийлаштириш осон.
    Депозитнинг салбий тарафлари:

    Депозит – пулларни сақлаш ва кўпайтириб олишнинг ишончли усули. Бироқ унинг баъзи хусусиятларини билиб қўйиш зарар қилмайди.

    • Баъзан инфляция банк томонидан ҳисобланган фоизлардан юқори бўлади. Вақт ўтиши билан фоизлар камроқ даромад келтира бошлайди. Шунинг учун жуда узоқ муддатга пул қўйиш тавсия этилмайди.
    • Муддатли депозитларни муддатидан олдин ёпсангиз, фойдадан маҳрум бўлишингиз мумкин. Талаб қилиб олингунча депозитлар бундан истисно, бироқ уларда фоиз ставкасини пастроқ.
    • Миллий валюта хорижий валютага нисбатан арзонлашиб кетса, сиз депозитдан кам даромад оласиз, айниқса омонатингиз қисқа муддатга жойлаштирилган бўлса. Бироқ бундай ҳолатларда пулларни ечиб олишга шошилмаслик керак, чунки вақт ўтиб курс яна барқарорлашса, фоизлар бўйича фойда кўриш мумкин бўлади.
    Депозит бўйича фоизлар қандай ҳисоб-китоб қилинади?

    Депозитлар бўйича фоизлар – бу маблағларингиздан фойдаланганлик учун банк томонидан сизга тўланадиган пул. Аниқ ҳисоб-китоб учун йиллик фоиз ставкаси тушунчасидан фойдаланилади. Йиллик фоиз ставкаси – бу бир йил давомида банк мижознинг пулларидан фойдаланиб, бунинг учун унга тақдим этадиган мукофот пули. Фоиз ставкаларини ҳисоблаб ёзишда номинал ва эффектив фоиз ставкаларидан фойдаланилади.

    Номинал фоиз ставкаси:

    Номинал фоиз ставкаси – бу депозит суммасига асосланган фоизлар. Мисол учун, сиз 23 фоиз оддий фоиз ставкаси бўйича 2 йил муддатга 1 миллион сўм миқдорида депозит очдингиз.

    • Бир йилдан кейин кўрадиган фойдангиз – 1 230 000 сўм
    • Икки йилдан кейин кўрадиган фойдангиз – 1 460 000 сўм
    Яъни фоизлар фақат 1 миллион сўмга қўшиб ҳисобланади.

    Эффектив фоиз ставкаси (капиталлаштириш):

    Омонатнинг асосий суммасига маълум даврийлик билан (ҳар ой, ҳар уч ойда бир, ҳар йил) фоизлар қўшиб борилади. Ушбу фоиз ставкаси пул қўювчига кўпроқ даромад келтиради.

    Масалан, сиз фоизларни автоматик капиталлаштириш (ҳар ойлик капиталлаштириш) шартлари бўйича 2 йил муддатга 23 фоиз ставка бўйича 1 миллион сўм миқдорида депозит очдингиз:

    • Бир йилдан кейин кўрадиган фойдангиз – 1 255 863 сўм.
    • Икки йилдан кейин кўрадиган фойдангиз – 1 577 193 сўм.
    Яъни 23 фоиз ҳар ой кўпайиб борадиган депозит суммасига нисбатан қўлланилади.

    Шуни унутмангки, банклар депозит шартномасининг муддати тугашига қадар фоиз ставкаси ва даромадни ҳисоблаб ёзиш усулини ўзгартиришга ҳақли эмас.

    Депозит очишда нималарга эътибор қаратиш керак?

    Агар депозит очишга қарор қилган бўлсангиз, қуйидаги жиҳатларни инобатга олинг:

    • фоиз ставкаси. Ставка қанча юқори бўлса, омонатдан фойдаланиш имконияти шунча чекланган бўлади. Масалан, ҳисобварақни тўлдириш ёки ундан пул ечиб олиш имконсиз бўлиши мумкин;
    • депозитнинг минимал ва максимал суммаси.
    • пулларни қисман ёки тўлиқ ечиб олиш шартлари.
    • номинал ёки эффектив фоиз ставкаси, капиталлаштириш бор-йўқлиги.
    • муддатни узайтириш имкони (автоматик тарзда ёки мижознинг талабига кўра бўлиши мумкин).
    Депозит энг оддий инвестиция қилиш усулларидан бири ҳисобланиб, ундан фойдаланиш учун махсус билим талаб этилмайди. Шунингдек, депозит билан кафолатланган ва барқарор даромадга эришиш мумкин. Жисмоний шахсларнинг омонатлари суғурта орқали ҳимоялангани боис пуллардан маҳрум бўлиш хавфи жуда оз.

    Депозитлар, шунингдек, бошқа активларга қилинган сармоялар бўйича молиявий йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ёрдам бериши мумкин.

    Сармояларингиз омадли бўлсин!

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    22.09.2022, 18:00   Изоҳ (0)   18160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Kundalik» компанияси фойдаланувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди

    22.09.2022, 15:00

    Робот-жарроҳ: орзумиз рўёбга айланди

    22.09.2022, 12:00

    ИСФТ институти қулай талаблар асосида янги ўқув дастурларига қабул қилишини эълон қилди!

    22.09.2022, 09:00

    Тошкент шаҳрида «яшил» ривожланиш ва қайта тикланадиган энергетика масалалари муҳокама қилинди

    21.09.2022, 19:30

    ISHONCH дўконлар тармоғининг янги форматдаги учта янги дўконлари кетма-кет ўз фаолиятини бошлади

    21.09.2022, 18:00

    Ўзбекистондаги илк business-friendly маркетплейс: Vibo бренди бозорга ўзига хос модель билан кириб келди

    21.09.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.