• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Депутатлар «Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида трансформация жараёнлари ва давлат дастурлари ижроси билан танишди

    22 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида трансформация жараёнлари ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар ўтказилди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, банк раҳбарияти, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

    Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

    Таъкидланганидек, мамлакатда кейинги йилларда молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, илғор банк бизнесини юритиш, соҳада рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилмоқда.

    Хусусан, президентнинг «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги фармони билан банк тизимини ислоҳ қилишнинг кенг миқёсли йўналишлари белгилаб берилди.

    Семинарда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) экспертлари кўмагида олиб борилаётган кенг кўламли трансформация жараёнида ушбу фармон талабларига катта эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

    Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

    Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

    Хусусан, трансформация жараёнларининг дастлабки босқичда банк фаолияти тўлиқ диагностикадан ўтказилди, бошқарув тизими ва ташкилий тузилма халқаро талабларга мувофиқлаштирилди. Банк тармоқларида мижозларга индивидуал хизмат кўрсатувчи менежерлар доираси шакллантирилиб, мижозбай хизмат кўрсатиш тизими жорий этилди.

    Кредит рискларини холис ва самарали бошқариш мақсадида алоҳида кредит блок ва андеррайтинг тизими ишга туширилди. Замонавий риск менежмент ва комплаенс-назорат тизими жорий қилинди.

    Тармоқларнинг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилиб, улар фаолияти маҳсулот сотишга йўналтирилди. Мижозларга исталган тармоқдан хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида барча филиаллараро операциялар ягона банк кодига ўтказилди. Ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий рағбатлантирувчи усули йўлга қўйилди.

    Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

    Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

    Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишда ҳужжатлар расмийлаштируви соддалаштирилди. Жисмоний шахсларга кредит ажратиш муддати 10 кундан 3 кунгача, талаб этиладиган ҳужжатлар сони 10 тадан 2 тага қисқартирилди. Юридик шахслар борасида эса кредит ажратиш муддати 30 кундан 10 кунга, талаб этиладиган ҳужжатлар сони 32 тадан 10 тага камайтирилди. Натижада банк тизимида кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6 баробарга, жисмоний шахслар учун 1,6 баробарга оширилиб, чакана мижозлар сони 1,7 баробарга ўсди. Банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайди.

    Натижада банк тизимида кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6 баробарга, жисмоний шахслар учун 1,6 баробарга оширилиб, чакана мижозлар сони 1,7 баробарга ўсди. Банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайди.

    Депутатлар банк хизматларини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар билан қизиқди. Мутахассислар томонидан банк хизматлари билан бир қаторда онлайн бозорни ўзида бирлаштирган уникал платформа – ЖОЙДА иловасига тўхталиб, бугунги кунда мижозлар ушбу илова орқали барча турдаги анъанавий банк хизматларидан онлайн тарзда самарали фойдаланиб келаётгани таъкидланди.

    Бу борада яна бир йирик лойиҳа – «СҚБ Business» интернет банк хизматининг ишга туширилиши натижасида тадбиркор ва юридик шахс мақомидаги мижозлар банкдаги ўз ҳисоб рақамларини 24/7 режимида бошқариш асосида қатор имкониятларга эга бўлаётгани айтиб ўтилди.

    Шунингдек, президент томонидан давлат дастурлари борасида банк зиммасига юкланган вазифалар ва уларнинг ижроси тақдимот қилинди. Жумладан, республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва лойиҳаларни молиялаштиришда Банк масъуллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

    Семинар қизғин фикр алмашувлар шаклида ўтиб, иштирокчилар бугунги кунда республика банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш юзасидан Ўзсаноатқурилишбанкнинг роли муҳим эканлиги, улар томонидан жорий этилаётган хорижий тажриба ва тизимни рақамлаштиришнинг долзарблиги таъкидланиб, келгусида корпоратив бошқарув ва мижозлар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилиши лозим эканлиги қайд этилди ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

    23.09.2022, 18:25   Изоҳ (0)   12864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўпроқ харид қилиб, каттароқ чегирмага эга бўлинг!

    23.09.2022, 15:00

    Маблағингизни «Online» бошқаринг ва кўпайтиринг

    23.09.2022, 12:00

    Payme «GameDev Goethe 2022» ўйинлар ривожлантириш инкубатори 3-мавсумида молиявий саводхонлик бўйича мобил ўйинлар ривожланишини молиялаштирди

    23.09.2022, 10:30

    Ўзингиз учун идеал хонадонни Tashkent City’даги Boulevard турар жой мажмуасида топинг

    23.09.2022, 09:00

    Экспорт ҳимояси — ўз қўлингизда!

    22.09.2022, 19:30

    Молиявий саводхонлик: депозит ҳақида нималарни билишимиз керак?

    22.09.2022, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.