Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Асирлар билан айирбошлашув доирасида Киев Москвага сиёсатчи Виктор Медведчукни ва 55 нафар россиялик ҳарбийларни топширди. Бу ҳақда телемарафон эфирида Украина Хавфсизлик хизмати ва мамлакат президенти офиси раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

Виктор Медведчук

Виктор Медведчук
Фото: «Stopcor.org»

Ермакнинг сўзларига кўра, Медведчук 215 нафар украин ҳарбийлари, шу жумладан, Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳимоячилари ва «Азов» полки қўмондонлигига алмаштирилган. Шунингдек, Украина томонида жанг қилиб, асирликка тушган ўн нафар чет эллик ҳам қайтарилган.

Украина Хавфсизлик хизмати қайд этишича, Медведчукнинг айирбошланиши унинг ишлари судда кўриб чиқилишига халал бермайди.

Владимир Зеленскийнинг ўзи «Азов» қўмондонлиги билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди. Унинг айтишича, айирбошлашув шартларига кўра, полкнинг беш командири уруш охиригача Туркияда бўлиб туради. Ҳарбийлар Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг шахсий ҳимояси остида бўлади.

Туркия президенти, ўз навбатида, Москва ва Киев ўртасидаги асирлар алмашинуви Анқара воситачилигида амалга ошганини ва урушни тўхтатиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланишини таъкидлади.

«Мухолифат платформаси – ҳаёт учун» партияси раҳбари Виктор Медведчук россияпараст сиёсатчи сифатида танилган. ОАВ уни «Владимир Путиннинг қадрдони» деб атайди.

2021 йилда Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари Медведчукка давлатга хиёнат ва «миллий бойликларни талон-тарож қилишга уриниш» бўйича иккита айблов қўйди. Медведчук уй қамоғига олинган, хабарларга кўра, у Россия Украинага бостириб кирган дастлабки кунларда қочиб кетган. 12 апрель куни Украина расмийлари Медведчук ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди.

Медведчук алмашинув доирасида Россия томонига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида таклифлар бор эди, аммо шу пайтгача бу амалга ошмаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди