АҚШ Федерал захира тизими (Fed) кетма-кет учинчи марта асосий ставкани 0,75 фоизга оширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Энди АҚШдаги фоиз ставкаси 2008 йилги молиявий инқироздан бери энг юқори даражага етди. Бу Fed’нинг 1980 йиллардан бери пул-кредит сиёсатининг энг агрессив қаттиқлашувидир.
Базавий ставка диапазони ҳозирда 3-3,25 фоизни ташкил қилмоқда.
Янгиланган чораклик прогнозлардаги ўртача ҳисоб-китобларга кўра, расмийлар базавий ставкани йил охиригача 4,4 фоиз ва 2023 йилда 4,6 фоизгача кўтарилишини кутмоқда.
Бу ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилиш учун базавий ставканинг тўртинчи тўғридан-тўғри 0,75 фоизлик даражада кўтарилиши мумкинлигини англатади.
Олдинда ставкалар 2024 йилда 3,9 фоизга ва 2025 йилда-2,9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)